Асосий мавзулар
30 september 2019

Фарғона ҳокими соқол ва рўмолга қарши «уруш» очди

Тошкентнинг “Малика” маиший техника бозорида соқоллиларнинг қиртишланишидан кишти келган Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев соқол ва ҳижобга қарши “уруш” очди. 

Ўзбекистонда дин назорати билан шуғулланувчи ташкилотлардаги ўзгаришлар фонида ҳокимнинг бу жангу жадали мантиқли туюлади. 

Зеро, сўнгги вақтларда мамлакатда диний эркинликларнинг гўёки кенгайиши ортидан ўзгача (бу ўринда мавжуд ҳокимиятга мос келмайдиган даражада) фикрловчи диндорларга нисбатан сиёсат ўзгармаётгани кўзга ташланмоқда. 

Масалан, диний мавзуда ёзадиган блогерларга муносабат, ҳижоб масаласида бўлаётган турли можаролар ва дин билан боғлиқ бошқа турли хабарлар шундан дарак беради. 

Назаримизда, сўнгги вақтларда мамлакатда бир мунча юмшаган диний сиёсатни қаттиққўллаштиришга интилиш сезилаётгандек.

Шуларни ҳисобга олсак, Фарғона ҳокимининг соқол ва ҳижобга муносабати сабаблари ойдинлашади. Аслида бу сабаблар ортида Каримов режимининг догмалари ётади.

Ислом Каримов ва унинг режими дунёвий мухолифатни ҳам, диний мухолифатни ҳам ўз қудратининг душмани сифатида кўрар эди. 

Дунёвий мухолифатдан фарқли ўлароқ, диний мухолифатнинг радикал кайфиятдаги муайян гуруҳи қуролли кураш йўлини танлагани режимнинг кенг кўламли қатағонларига йўл очиб берган эди. 

Натижада ўн минглаб бегуноҳ кишилар диний айбловлар билан қамоқхоналарни тўлдирди, уларнинг бир қисми бугун ҳам озодликка чиққани йўқ. 

Йигирма беш йиллик мана шу қатағон ва қўрқув сиёсати бугун ҳам амалда қолаётган аксарият амалдорларнинг шуурига сингиб қолган. 

Улар диннинг ҳар бир атрибутига, хусусан, соқол ва ҳижобга ўз қудратининг душмани сифатида қарайди, диний эътиқодни дунёвий жамиятга рақиб ҳисоблайди. 

Бугунги Ўзбекистонда ҳозир бу масалада юритилаётган сиёсатга икки хил қараш мавжуд.

Аксарият кўпчилик берилган диний эркинлар сабаб айрим диндорлар ҳаддидан ошиб, ўз ҳаёт тарзи ва фикрини бошқаларга ҳам тиқиштиришга уринаётганидан хавотир билдирмоқда. 

Айримлар эса диндорларга берилаётган эркинликларни жамиятдаги коррупция, ҳаёсизлик каби иллатларнинг янада кенг тарқалишига тўсиқ сифатида кўраётир. 

Хўш, қайси бир гуруҳнинг тутган йўлига, фикрига қўшилиш мумкин? 

Бу саволнинг жавоби жуда чигил ва мураккабдир. Айниқса, дин бўйича чуқур билимга эга бўлмай аниқ бир муносабат билдириш ҳам қийин. 

Лекин ривожланган жамиятлар тажрибасидан келиб чиқиб, мантиқли кўринадиган бир хулоса ҳам бор.

Бу хулоса шундан иборатки, Ўзбекистон учун диний эркинликлар ҳимоя қилинадиган дунёвий жамият зарур!

“Элтуз” ҳамкори

Тағин ўқинг
24 june 2022
Мана яна хафта айланиб, сиз билан юзма юзман. Ҳафта ичида бутун  тараққийпарвар дунë Россия босқинига қарши мардонавор курашиб ўз ...
6 may 2023
2023 йил 3 май, Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев Германия пойтахтида Германия канцлери ва президенти билан учрашди. Ҳуқуқ фаоллари  эса ...
15 december 2023
Мана хафта айланиб сиз билан яна юзма юз, бетма бетман. Яхшимисизлар азизлар. Ташқарида қаҳратон совуқ бўлса ҳам, дийдорингиз иссиқ. ...
20 march 2024
Салом қадрли мухлислар, Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та мактубни ўқиб эшиттирамиз. Хатлар ёғилишда давом этмоқда. Уларнинг ҳар бири чуқур ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...