Cатира
29 october 2019

Мактаблардаги дарслар ҳам «Серқуёш» билан бошланадиган бўлди

Жорий йилнинг октябридан Ўзбекистон мактабларидаги дарслар ўқувчиларнинг мадҳия куйлаши билан бошланадиган бўлди.

Бу ҳақда 25 октябрь куни Халқ таълими вазирлиги хатидан иқтибос келтириб Дарё.ўз нашри хабар тарқатди.

Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаевнинг ҳудудий бошқармаларга йўллаган хатига кўра, барча умумтаълим мактабларидаги бу янги удум 14 октябрдаги видеоселектор мажлиси ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилади.

Дарсни бошлаш олдидан давлат мадҳиясини куйлаш ритуали мактабларда ватанпарварликни ривожлантириш ҳамда давлат рамзларига нисбатан ҳурматни мустаҳкамлаш мақсадида жорий этилаётгани иддао этилмоқда.

Шимолий Корея удумини эслатувчи бу амалиёт Ислом Каримов даврида Ўзбекистондаги барча қамоқхоналарда оммавий жорий қилинган, маҳкумлар орасида «Серқуёш» дея ном олган, шоир Абдулла Орипов ижодига мансуб бу матнни ёдлатиш турма ритуалига киритилган эди.

Рассом Думхам
Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 august 2016
Ўз томорқасида мева сабзавот етиштирган деҳқонларнинг ҳосилини эркин сотишига рухсат берилмаётгани, уларга милиция ва кучишлатар идоралари орқали босимлар кўрсатилаётгани ...
14 september 2025
1990 йилнинг 20 июн кунини яхши эслайман. Ўша куни Ўзбекистон мустақиллиги ҳақида баëнот қабул қилинган эди. Олий кенгашдаги «Эрк» ...
27 april 2019
2018 йил декабрь ойида Сирдарё вилояти жиноят ишлари суди Сардоба пахта тозалаш заводидаги талон-торожликлар бўйича ишни кўриб чиқди. Айбланувчилар ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...