Асосий мавзулар
8 march 2020

Рустам Иноятов яна бир лавозимидан айрилди

Миллий хавфсизлик хизмати (ҳозирги Давлат хавфсизлик хизмати)нинг собиқ раиси Рустам Иноятов Ўзбекистон теннис федерацияси раҳбари лавозимидан истеъфога чиқди. Бу ҳақда Podrobno.uz сайти хабар бермоқда.

Мазкур истеъфо ҳақида федерациянинг 5 март куни бўлиб ўтган фавқулодда ҳисобот-сайлов конференцияси жараёнида маълум бўлди. 

Анжуманда федерациянинг янги президенти лавозимига Ташқи иқтисодий алоқалар миллий банки бошқаруви раиси Алишер Мирсоатов номзоди кўрсатилди. 

Конференция иштирокчилари ушбу номзодни бир овоздан маъқулладилар ҳамда Алишер Мирсоатов Ўзбекистон Теннис федерациясининг раҳбари деб эълон қилинди. 

«Мен янги раҳбарингиздаги бой тажриба билан теннисда юксак натижаларга эришишингизга ишонаман. Шу билан бирга, федерацияни узоқ йиллар давомида бошқариб келган Рустам Иноятовга ҳам алоҳида миннатдорлик билдирмоқчиман. 

Унинг раҳбарлиги остида Теннис федерациясида иш профессионал тарзда йўлга қўйилди. Ижозатингиз билан Рустам Расулевични федерациянинг фахрий президенти этиб сайлаш таклифини киритаман», деди Миллий Олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов. 

Конференция иштирокчилари ушбу таклифни маъқуллашди ва Рустам Иноятов Ўзбекистон Теннис федерациясининг фахрий президенти бўлди. 

«Теннис менинг севимли спорт турларимдан бири. Эътироф этиш керак, собиқ раҳбар бу соҳада профессионал иш олиб борди ва мен ҳам янада кўпроқ ишлашим керак. 

Биз жамоа билан бирга теннисни ривожлантиришга астойдил ҳаракат қиламиз ва янги мақсадларни амалга оширишга ваъда бераман. Ҳар доим Ўзбекистон байроғи халқаро майдонда баланд кўтарилганда мен бағоят ғурурланаман. 

Бундан буён мана шундай ғалабаларимиз теннис билан янада кўпайишига ҳаракат қиламиз», деди Алишер Мирсоатов.

46 ёшли Алишер Мирсоатов 2017 йил 30 ноябрдан бери Ташқи иқтисодий алоқалар миллий банки бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келмоқда.

Собиқ раҳбар Рустам Иноятов эса Ўзбекистон теннис федерациясини 1999 йилдан шу кунгача бошқарган.

1976-81 йилларда КГБнинг Афғонистондаги дипломатик агенти бўлган Рустам Иноятов 1995 йилдан то 2018 йилгача Ўзбекистон Миллий ҳавфсизлик хизматини (МХХ) бошқарган.

2018 йилнинг бошида МХХ идорасининг номи ДХХга ўзгартирилиши ортидан президент Мирзиёев Рустам Иноятовни лавозимидан бўшатган, бироқ уни ўзига маслаҳатчи этиб тайинлаган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
15 november 2021
Тошкент ва Хоразмга саëҳатим ва кўргазма ҳақида ўзим ҳикоя қилсам. Турк ота сўзида айтилганидек, «ўксиз ўз киндигини ўзи кесади». ...
14 january 2026
Ўзбекистон 1991 йилда Мустақилликка эришгач, олдида турган энг улкан ва мураккаб вазифалардан бири — ўз хавфсизлигини таъминлаш эди. Бу ...
11 september 2018
Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани ҳокими, 42 яшар Бахтиёр Абдусаматов ўз иш кабинетида 7 сентябрь куни 400 минг АҚШ доллари ...
27 june 2019
Юлдуз Усмонова 27 июнь куни ютуб каналига қўйган янги видеомурожаатида «Гулнора Каримовани соғиндик» дея ижтимоий тармоқда акция бошлаган санъаткорларни ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...