Кўзқараш
21 march 2020

Биз сиздан даво топдик…

Кейинги 6 ой давомида биз уларни урдик, калтаклаб майиб қилдик. Бонусига порахўрсан, таъмагирсан, дедик. Машина глушители тешилганида устага шартта 200 доллар чиқариб берадиган крутой бой одаммиз. Аммо медсестра укол қилганига 5 минг сўм олса, четга чиқиб унинг онасидан сўкдик.

«Биз сиздан даво топдик, меҳрибон шифокорлар», деб қўшиқ куйладик. Аммо 8 йил ўқиган одамга тузукроқ маош тайин қила олмадик.

Ҳарф танимайдиган прокурор миллион долларлик қасрлар сотиб олиб яшаяпти. Докторлар эса оқ халатини ювиш учун кир машина сотиб олса, тараддудланиб чўнтак кавлайди.

Бугун улар ухламай бизнинг дардимизга даво изламоқда. Уч кундан бери уйига бормаган докторлар бор.

Азиз докторлар. Шифокор ва ҳамшираларим. Новвот ва шираларим. Братларим. Медбратларим. Сизга тасанно ва таъзим. Сиз бугун Луқмонсиз, Ҳакимсиз, Ибн Синосиз, Гиппократсиз, Доктор Айболитсиз.

Сизни беқадр қилганимиз учун улар номидан узр сўрайман.

Италиядаги тўртта ҳамшира пицца буюртирганида пиццачи пулини олмади.

Касса қоғозига «сизга раҳмат», деб ëзиб беришди.

Кулфатдан сабоқ чиқариб шифокор қадрига етган итолиëнлардир.

Кошки, бозорда мева сотаëтган ўзбек тужжор ҳам харажат қилаëтган доктордан бир сафар пул олмаса, деб орзу қиламан.

Аммо осмон узилиб тушса ҳам бундай бўлмайди. Нон берган одамнинг қўлини, йўл кўрсатган одамнинг оëғини синдириб ўрганиб қолганмиз.

Аммо на эса…

Мен сиздан даво топдим, меҳрибон шифокорлар. Сизга шараф, сизга шон – замонамиз Ибн Синолари.

(Фото: Ўзбекистонлик медикларнинг фейсбукдаги флешмобидан)

(c) Rassom Tuz

Тағин ўқинг
8 august 2022
Ўзбекистон ва Марказий Осиëда танилган 44 яшар поп қўшиқчи ва сиëсий фаол Жаҳонгир Отажоновнинг Туркиядаги шахсий машинаси ўғирлаб кетилди. ...
10 january 2022
Қозоғистонда юқори мартабали хавфсизлик ходимлари бирин-кетин ўлик ҳолда топилмоқда. Миллий хавфсизлик қўмитаси полковниги Азамат Ибраевнинг жасади пойтахтдаги ўз уйи ...
21 october 2015
Бир кун интернетсиз яшадим. Яшаса бўлар экану, аммо жуда қийин, жудаям қийин. Кеча кечки пайт ишдан келиб ноутбукни ёқсам ...
10 june 2019
Тошкент курантига тақаб пластик ва шишадан кафе-бар учун терасса-айвон қурилиши нафақат янгидан тикланди, балки курантнинг иккинчи томонида ҳам худди ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...