Кундалик
1 february 2016

Cаид Мухторовнинг плагиат «Ҳиёнат гирдоби»

Режиссер Саид Мухторов, “Хиёнат гирдоби” фильми туфайли анча обрў топди, матбуот назарига тушди. Чунки, фильм триллер жанрида бўлиб, ўзбек киносида бу жанрдаги фильмлар жуда кам суратга олинади.

Фильм сценарий муаллифи Ғайбулла Раззоқов ва Руслан Мирзаевлар хам, фильм экранларга йўл олганидан кейин шоу бизнес вакиллари ва журналистлар ўртасида жуда машхур бўлиб кетишди.

Бироқ, орадан кўп ўтмасдан, “Хиёнат гирдоби” фильми воқеалари , Голливудда ишлаб чикарилган “Хиёнат бахоси” фильмидан ўғирлаб олингани маълум бўлди.

Таниқли кинорежиссер Микаэл Хофстрем томонидан 2005 йилда суратга олинган “Хиёнат бахоси” фильмини кўрганлар, ижтимоий тармоқларда режиссер Саид Мухторовни плагиатликда айблай бошлашди.

Ва бу уларнинг тўғри бахоси эди.

Саид Мухторов, Микаэл Хофстремнинг фильмини “ипидан игнасигача” ўғирлаган ва бу ўғирликни оддий томошабин била олмайди деб ўйлаган.
Эътиборингизга хавола этилаётган видеода, икки фильмнинг нақадар бир бирига ўхшашлиги кўрсатиб берилган.

Улуғбек Ашур
Eltuz.com

Тағин ўқинг
25 june 2023
Пригожиннинг уруш саҳнасидан чекиниб, Ростовда нағма кўрсатгани, Путин билан келишув қилиб, Беларусга қочишини кўплар Путиннинг ғалабасидай қабул қилаяпти. Ҳатто ...
22 april 2024
Элтуз портали №141: Сўнгги 5 та мактуб Ўзбекистоннинг Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон ва Самарқанд вилоятларидан келган. Дастлабки шикоят Қашқадарёнинг Яккабоғ туманидан. Чиқиндиларни йўқ қилиш муаммоси: ...
24 november 2025
Сурхондарё вилояти Бойсун туманида 2024 йил сентябрь ойидаги Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, 604-сонли қудуқда муаммоли йўқотишлар (метан эмиссияси) кузатилган. ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...