Кундалик
9 september 2015

Пахтага мажбурлашса, нима қилиш керак?

  • Сизни чопиқ ёки пахта теримига мажбурлаётган давлат муассасаси маъмуриятига мурожаат қилиб, юқорида
    келтирилган қонунларга таянган ҳолда пахта теримида иштирок этмаслигингизни ёки бунинг учун мардикорга пул тўламаслигингизни айтинг.
  • Агар бошлиғингиз сизга чопиқ ёки пахта теримига чиқиш талаби билан таҳдид қилса, уни бу ҳаракатлари қонунга зид экани ва бу ҳолатда юқори турувчи органга ёки прокуртурага шикоят қилишга мажбур бўлишингиз тўғрисида огоҳлантиринг.
  • Агар бошлиғингиз барибир сиз мардикор топишингизни ва унинг хизмати учун ўз ҳисобингиздан ҳақ тўлашни талаб қилаверса, сизга ташкилотингизнинг юқори турувчи органига шикоят аризаси ёзишингизни маслаҳат берамиз.
  • Агар давлат ташкилоти шикоятингизни қабул қилишни рад этса ёки ўз муддатида кўриб чиқмаса, сиз туман
    прокуратурасига мурожаат этиш ҳуқуқига эгасиз. Пахта ишларига жалб қилиниш “қонунда назарда тутилган бошқа ҳолатларда” деб талқин қилиниши мумкин эмас.
    Чунки Ўзбекистоннинг амалдаги қонунчилигида меҳнатга мажбурлаш мумкин бўлган ҳолатларни тушунтириб
    берадиган бирорта қонун йўқ.
  • Агар юқоридаги санаб ўтилган хатти-ҳаракатлар ёрдам бермаса ёки улар фойдасиз деб ҳисобласангиз, Сизда ўз ҳуқуқ ва эркинликларингизни ҳимоя қилиш учун судга мурожаат этиш ҳуқуқи мавжуд.
    Шикоят аризасини:
    — Яшаш жойингиздаги судга — Хатти-ҳаракатлари (қарори) устидан шикоят қилинаётган давлат
    ташкилоти жойлашган ҳудуддаги ёки — Хатти-ҳаракатлари (қарори) устидан шикоят қилинаётган мансабдор
    шахснинг жойлашган жойидаги судга беришингиз мумкин.
  • Агар сизга пахта ишларига жалб этиш тўғрисида ҳокимнинг, коллеж/мактаб директорининг расмий қарори ёки буйруғи борлигини айтишса, нима қилиш керак?
    — Ўша ҳужжатни кўрсатишни сўранг! Бундай ҳужжат йўқлиги ҳақиқатга яқинроқ.
    — Агар уни сизга кўрсатишса, албатта, бундай ҳужжатдан нусха олинг.
    У Ўзбекистон Конституцияси ва қонунларига зиддир, демак унга риоя қилиш шарт эмас.
    — Сиз Конституция ва қонунлар ҳар қандай қонуности ҳужжатларидан устун туришини айтишингиз керак.
    Ўзбекистонда мажбурий меҳнатдан ҳимояланиш Конституция ва қонунлар билан кафолатланади, демак мансабдорларнинг меҳнатга мажбурлашга оид буйруқлари ҳеч қандай кучга эга эмас.

UGF

Тағин ўқинг
5 january 2023
Қадрли мухлислар. Эътиборингизга Элтуз «600 секунд»нинг 2023 йилги илк сонини тақдим этади.+++2022 йилда энг кўп тилга олинган ўзбек ватандоши ...
27 september 2017
27 сентябр куни транспорт прокуратураси талаби билан Яшнаобод туман ички ишлар бўлимига олиб кетилган ёзувчи Нурилла Отахонов (Нуриллоҳ Нуруллоҳ ...
24 april 2025
Нега Белгия президенти қизининг  мусодара қилинган пулининг ярмисини Ўзбекистонга қайтариб ярмисини ўзи олиб қолди? Бол тутган Белгия бармоғини яладими? ...
18 november 2025
FoxNews телеканалига кўра, АҚШда илгари қўйиб юборилган ва юк машинаси ҳайдовчиси сифатида ишлаган ўзбекистонлик ноқонуний муҳожир терроризмга алоқадорлик гумони ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...