Кундалик
25 september 2015

Пахта васвасаси ёки калтак еган Дмитрий Тихонов…

“Далани кўришга борган ўзбек ҳуқуқбони таҳқирланди” деган тагсарлавҳани кўрганлар, пинак бузишмайди, чунки Ўзбекистонда ҳар йили пахта терилиши, тағин бутун халқнинг бунга мажбуран “ихтиёрий“ сафарбар этилиши, нафақат пахта термаган, балки теримчилар олдига борганларнинг калтакланиши кўп эски мавзу.

“Қимирламасдан ўтирдим. Кейин ўша одам қўлига икки юзтача қоғозларни олиб, бошқа икки ходим ҳозирлигида мени юзим ва бошимга ура бошлади. Ураётганда, «пахта бизнинг бойлигимиз, бизнинг фахримиз» деб бақирди” – дейди Дмитрий Тихонов матбуотга берган ўз интервьюсида.

Бу воқеа ҳақидаги хабар кўпгина интернет нашрларида тилдан тилга кўчди. Бу ҳақда ёзаркан, қанча журналисту муҳаррирлар ўз оши нонларини ҳалоллаб, тағин Гулҳанийнинг Зарбулмасали қаҳрамонлари каби ичларида ”агар шу ҳукумат иқтидорда турса яна қанча оташин мавзуларга хабарлар топамиз”, деб қўйишади.

Шамғалат ўқувчимиз учун эса бу оддий ҳол. Қўлидаги мобил гўшагини варақларкан, “трактор тагида қолиб ўлган бола”, “далада қолаётган ўқитувчиларнинг сохта дарс конспектлари”, “Қурбон ҳайити куни пахта теримига ҳайдалганлар”, “пахтага пул бермаган ўқувчиларга таҳдидлар”, “Пахтадан 11 миллион доллар зарар кўраётган завод”, “Пахта колоннасида 80 та одами билан ағдарилган автобус”, “Пахтага кетган талабанинг сувга чўкиб ўлгани”, “Теримга дея қоқиб олинаётган пенсионерларнинг пуллари”, “Пахта тераётган мелисалар” ва ҳоказо хабарларга шунчаки кўз югуртириб ўтиб кетади.

Кунларимиз гўё “Суғур куни” филмидаги каби кечмоқда. Ҳар йили қайталанавериб, сийқаси чиққан пахта васвасасидан кўплар йироқ кетишни исташади. Ҳар йили, одамларни пахта теришга мажбурлашган, пахта учун калтаклашган, ўлдиришган… дунёда бундан қизиқроқ нарсалар йўқми?

“Буларнинг xeч қизиғи йýқ. Фақат, пахта билан оворасиз!”, дея ёзади фейсбугда нимадандир менга зарда қилиб, ўзини ашаддий мухолифатчи санаган Исоқжон Зокиров деган дўстимиз.
“Буларнинг xeч қизиғи йýқ. Фақат, пахта билан оворасиз!”, дея ёзади фейсбугда нимадандир менга зарда қилиб, ўзини ашаддий мухолифатчи санаган Исоқжон Зокиров деган дўстимиз.

Шу ерда тағин шўрлик Диманинг калтакланиши масаласига қайтсам. “Хонада гувоҳ бўлган икки ходим, дарров «биз ҳеч нарсани кўрмадик» деб айтишди”, дейди у. Гувоҳларни қўя туринг, аслида уларнинг юқоридаги хабарларни ўқиган биз каби ўқувчилардан ҳеч фарқи йўқ, улар ҳам, биз ҳам ҳеч нарсани кўрмаймиз. Бироқ, калтакланганнинг ҳоли не кечди…

Ярим соатдан кейин тез ёрдам машинаси келиб, икки аёл шифокор мени кўрикдан ўтказишди” дея ёзғиради бечора Дима. Ўйлайсизки, улар беморни кўришга келишган дебми, янглишасиз.
Мен уларни чақирмагандим, уларни милиция чақирган, ўзларини келажакда сақлаб қолиш учун, ҳимоя қилиш мақсадида, – дейди жабрдийда.

Интернетда кўзим илғаган бу воқеадан жиғибийроним чиқиб, нималардир ёздим, бундан ортиғи қўлимдан келмади. Буни ўқишни ҳам ҳеч ким истамас, балки кимдир ўқир, кимдир яна нимадир ёзар, яна кимдир калтакланган дўстимизни ҳимоя қилиш учун унга ҳақиқий ёрдам қўлини чўзар…

Қудрат Бобожон,
www.eltuz.com

Тағин ўқинг
5 november 2025
Океаннни ошиб ўтиб Америка Қўшма Штатларига келдим.  Вашингтондаги паспортчи қиз «сафардан мақсад?» деб сўради. Мен бу қизга «Американи дунë ...
22 march 2016
Ўзбекистонда 2015 йилги пахта йиғим-терими мавсумида тўпланган маълумотлар ҳукумат мажбурий меҳнатдан тизимли равишда фойдаланишга чек қўйиш учун зарур ислоҳотлар ...
17 november 2020
Тошкентнинг шовқин-суронидан қишлоғимнинг сокин ва чанг кўчалари томон сафарга отландим. Йўллар ўйдим-чуқур. Узо-о-о-оқ йўл юракни оздириб юборади. Камига ёмғир ...
10 june 2021
«Миллий тикланиш» партияси лидери Алишер Қодиров Alter Ego нашрига интервью берди.
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...