UzPoster
19 april 2018

Машинаси бузилган ҳайдовчига милиция ёрдамга келди

Шу йилнинг 18 апрелида фейсбук саҳифасида оқ дўппи кийган ҳайдовчининг машинаси капотини очиб кўраётган милиция формасидаги йигит фотосуратлари пайдо бўлди.

Фотосуратни Maslahat.Uz гуруҳига қўйган фейсбук юзери Мурод Ҳаитметовнинг ёзишича, 16 апрель куни Чилонзорнинг 16-квартали томондан ўта туриб, олди капоти очилган оқ «Ласетти» машинасининг олдида бир отахон ва ППХ ходими турганига кўзим тушган.

«Қизиқиб тўхтадим ва: “Отахон, ассалому алайкум. Тинчликми? Одатда милиция ходимлари ҳужжатларни текширар эди, бу ерда эса машинани ичини текширяпти”, деб ҳазиллашдим. Шунда отахон: “Умридан барака топсин бу бола. Машинам тўхтаб қолганди, бир пастда тузатиб берди. Қўли гул экан-ку бунинг”, деб бояги ходимни мақтай бошлади, дея ёзади Ҳаитметов.

Унинг билдиришича, ППХ ходимининг исми Рўзивой экан.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
1 march 2023
Чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин¸ ўликни ювғучи ювиб¸ гўрков кўмсин. Бу мақолларда ҳар бир ишни ўз мутахассиси қилиши зарурлиги ...
2 december 2025
У махсус скафандр шаклидаги дурбин ва блутуз ëрдамида дурбинни дастаклайдиган телефон аппаратини темир челакка ташлади. Ортидан махсус дастур ëзилган ...
6 october 2022
«Элтуз портали»га келган бешта шикоят мактуби ва талабалар эътирози юзасидан расмий муносабатни ўқиб эшиттирамиз дастлабки шикоят Фарғона вилоятидан: «Мажбурий ...
11 august 2025
Иштихонлик ака-ука Донаевлар ўз ихтиёри билан Россия армияси сафига қўшилиб Украинага бостириб борди. Уруш саргузашт эмас, жанг майдонидаги диги-диги ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...