Дайжест
24 april 2016

Кетмоновнинг деҳқонча фалсафаси

«Ўзбекистон овози» газетаси ўз муассиси бўлмиш халқ демократик партияси раҳбари, партиянинг парламент қуйи палатасидаги фракцияси раҳбари Ҳотамжон Кетмоновнинг интервьюсини эълон қилди.

Eltuz.com ўқувчилари учун, қизиғи шундаки, Ўзбекистондаги энг йирик партиялардан бирининг раҳбари берган интервьюсида мамлакатдаги аҳолини ташвишга солаётган, тараққиётга тўсиқ бўлаётган бирорта муаммони тилга олмайди.

Аксинча, жойларда сайловчилар билан учрашувларда «мамлакатимизда барча жабҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳаётий самара бераётганига, фуқаролар уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётганига гувоҳ бўлгани»ни таъкидлайди.

Собиқ СССР даврида юқори ҳосил олиб, компартиянинг назарига тушган оддий деҳқон ҳам депутатликка «сайланиб», даврада сўррайиб ўтирарди. У ҳам компартия айтмаган, айтишга рухсат бермаган бирорта муаммони кўрмасди.

Кетмоновнинг интервьюси ҳам ўша даврларни, депутат деҳқону чорвадорларнинг ура-урасини эсга солади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
19 december 2025
«Дунё шундай бир нуқтага келдики, энди ҳеч ким четда тура олмайди. Лекин ҳар бир давлат ўз миллий манфаатларини ҳимоя ...
12 may 2023
Бундан икки йилча олдин ўзбек киноси раҳбарларидан бири билан гаплашганимда у мулозим «Сталинни – улуғ шахс» деб айтган эди. ...
11 september 2018
Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани ҳокими, 42 яшар Бахтиёр Абдусаматов ўз иш кабинетида 7 сентябрь куни 400 минг АҚШ доллари ...
9 february 2018
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 19 январь куни Сурхондарё вилоятининг Қизириқ тумани ҳокимлиги биносида ўтган вилоят фаоллари йиғилишида кўплаб МХХ ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...