Дайжест
13 april 2017

«Миннатдор» қариялар ва президент феълига мослашаётган сўров маркази

«Оила ва жамият» газетаси (12.04) президентнинг пенсионерларга метрода юришни (10.00 дан 16.00 гача) текин қилиб қўйганидан «миннатдор» кексаларнинг «катта мамнуният»га тўла дил изҳорларини эълон қилди.

Мана шундай «эътибор ва эъзоз»дан хурсанд кексалар «дунёнинг ҳеч бир мамлакатида йўқ бундай имконият» учун президент ҳақига дуолар қилибди.

Марҳум президент Каримов агар шундай имтиёз берганда-ку, бу дуогўй қариялар борига барака деб қаноатланган бўларди.

Аммо янги президентнинг «халқ билан мулоқот инсон манфаатларига катта эътиборидан» сал эркинсираб кетган шекилли, текин юриш вақтини қайта кўриб чиқиш таклифини ўртага ташлагани сал «ношукрчилик»дек туюлади.

Шунингдек, газетада «Ижтимоий фикр» марказининг давлат бошқаруви ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятининг самарадорлиги ва ошкоралиги бўйича ўтказган сўрови хулосалари эълон қилинди.

Иштирокчилар ҳокимият ижроия органлари раҳбарлари фаолиятининг очиқлигини турлича баҳолабди.

«40,7 фоиз респондент барча маълумотларни очиқ ва етарли, деб баҳолаган. 33,9 фоизи ҳамма фуқаролар учун ҳам маълумотлар ошкора эмас, деб ҳисоблайди», дейилади марказ хулосасида.

Келтирилган рақамларда аввалгидек қарийб юз фоизлик ижобий хулосалар йўқлиги эътиборни тортади.

Бу хулосалар мазкур марказ ҳам янги президентнинг «феълига» мослашишга интилаётганидан дарак бериб турибди.

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
10 november 2017
9 ноябрь куни Тошкентга Пуйоль келди, биласиз-а? Карлес Пуйоль «Барселона»нинг собиқ ҳимоячиси. Жамоа тарихидаги энг зўр ҳимоячи. 2007 йил ...
29 july 2019
Урганч шаҳрининг Ашхобод маҳалласидаги уйлари бузилган ва товон пули берилмаганидан ғазабга тўлган халқ ғалаён кўтарди. Пойтахтдан зудлик билан етиб ...
21 march 2017
Фарғонадаги ўрта мактабнинг биринчи синф ўқувчиларига дарс пайтида қўл кўтариб ҳақоратлаган ўқитувчи аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Март бошида ...
20 september 2025
2025 йилнинг 20 сентябрида таниқли шоир ва сиёсатчи, Ўзбекистон «Эрк» Демократик партияси лидери Муҳаммад Солиҳнинг укаси Жуманазар Бекжон вафот ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...