Сас
17 august 2017

«Ўз халқини қирди бир хоин…»

Матлуба Азаматова 1965 йил Андижон шаҳрида туғилган. Максим Горький номли Адабиёт институтида таҳсил олган. Британиянинг IWPR институти ва Би Би Си радиоси мухбири бўлиб ишлаган. Ҳозирда Швециянинг Ҳелсинборг шаҳрида яшайди.

Қонли Андижон

Қонга ботди бугун Андижон,
Ҳақ излаган халқим қирилди.
Кўчаларда гирдоб бўлди қон,
Инсон ўлиб, руҳлар тирилди.

Қонга ботди бугун Андижон,
Чангалини ёзди Азроил.
Ёш гўдаклар таслим қилди жон,
Ўз халқини қирди бир хоин.

Қонга ботди бугун Андижон,
Жонни олди Ислом деган зот.
Мурдаларга тўлди бу майдон,
Тополмади одамлар нажот.

Қонга ботди бугун Андижон,
Мард йигитлар жон қилди фидо,
Ёш бола-ю, қизу ёш-жувон…
Ҳаммасига гувоҳдир Ҳудо.

Қонга ботди бугун Андижон,
Ажал қувди минглаб одамни.
Отангман, деб қутурган ҳайвон,
Тингламади ҳеч бир нолани.

Қонга ботди бугун Андижон,
Ўлим бугун қилди тантана.
Ҳақиқатдан кетди бор мадор,
Устун келди хиёнат яна.

Қонга ботди бугун Андижон.
«Халқ отаси» фарзандин қирди.
Халқим юрагингда уйғонсин исён,
Дунё сенинг кулфатинг билди.

Қонга ботди бугун Андижон.
Қасос тайин қотиллар учун.
Қалбда гулхан ловуллар ҳар он,
Ҳақни қўллаш – бу менинг бурчим.

Матлуба Азаматова
«Озодлик оҳанглари»
Eltuz.com

Тағин ўқинг
4 december 2018
Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманидаги сил касалликларига мойил болалар мактаб-интернати тарбиячиси Зулфия Мавлонова интернат директори Нурилла Рўзимовнинг тарбияланувчиларга нисбатан ноинсоний муносабатда ...
30 december 2025
Расмда қўлини порага бигиз қилиб турган нухса Фарғона вилоятида суд бошқарувчисининг  ёрдамчиси бўлиб ишлайди. Еттига 24 режимда¸ конвейер усулида ...
21 april 2023
1918 йилнинг 21 апрелида Россия ва Сибир мусулмон туркларининг миллий маданий мухториятини эълон қилган Умумроссия мусулмонлари миллий мажлиси Сталин ...
7 june 2016
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси расмийлари, Озодлик радиоси тасдиғига кўра, бугунги кунда ифтор бериш бидъат эканини айтишмоқда. Ўзбекистонда кўп йиллардан бери ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...