Асосий мавзулар
14 april 2020

Ўзбекистонда «Троллар фабрикаси» қонунийлаштирилмоқчи

Ўзбекистон ҳукумати «Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасини эълон қилди.

Ҳужжатдан, жумладан, «вояга етмаган ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш самарадорлигини ошириш бўйича» концепция ва йўл харитаси жой олган.

Унда ИИВда ёшлар билан ишлаш бўйича янги бошқарма тузиш, олий таълим муассасаларида вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш бўйича инспектор лавозимини жорий этиш кўзланган. Йўл харитасининг 9-бандида эса «ватанпарвар блогерлар виртуал гуруҳи»ни тузиш режалаштирилган.

«Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи аъзолари, Тошкент ахборот технологиялари университети талабалари ва кўнгилли ёшлар иштирокида ватанпарвар блогерлар виртуал гуруҳини ташкил этиш, улар ёрдамида ижтимоий тармоқлардаги салбий фикрларни аниқлаш ҳамда тармоқ фойдаланувчиларининг улар таъсир доирасига тушиб қолишлари олдини олиш мақсадида билдирилаётган салбий фикрларга муросасизлик муҳитини яратиш» ҳақида айтилади йўл харитасида.

Жамоатчилик фикрини сунъий йўл билан ўзгартиришга қаратилган бу сингари «тролл фабрика»ларини яратиш ҳаракатлари авторитар мамлакатларда мавжуд. Аммо иш ҳақи эвазига ижтимоий тармоқларга ёзиладиган изоҳлар, ёшлар орасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасига қандай ёрдам бериши мумкин?

Eltuz.com

Тағин ўқинг
8 august 2021
рассом Кирпи
19 april 2023
Ҳаммаси 2022 йил январида Cамарқанднинг Пастдарғомида 33 ёшли кам таъминланган эркак 31 ёшли аёл уйига дори олиб борган кундан ...
16 march 2016
9 март куни „Пахта кампанияси“ (The Сotton Сampaign) фаоллари Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида одамларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳамон сақланиб ...
3 march 2016
Бугун трендга таҳорат олиш учун жамоатчилик хожатхоналарига қўйилган обдасталарнинг мусодара қилинаётгани ҳақида хабарлар чиқди. Рассом Элсевар ўзбек ҳукуматининг бозорлардаги ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...