Асосий мавзулар
10 may 2021

Ёймачи аёл: Солиқчиларнинг ёрдам бергани ҳақидаги гаплари ёлғон

Олмалиқ шаҳрида солиқчилар ёймачилик ортидан тирикчилик ўтказаётган аёлларни судра-судра қилгани ортидан кўтарилган шов-шувдан сўнг воқеа иштирокчилари Давлат солиқ қўмитасининг бу тадбиркор аёлларга ҳар томонлама кўмак берилгани ҳақида тарқатган хабари ёлғон эканини билдиришди.

Эътиборлиси шундаки, солиқчилар ёймачиларни тортқилагани ва товарларини мусодара этгани тасвирланган видеолавҳалар тарқалиб кетганидан сўнг ДСҚ раиси Шерзод Кудбиев бу воқеага муносабат билдириб, халқдан узр сўраганди. 

Шундан кейин ДСҚ мазкур ҳолат юзасидан хабар тарқатиб, шу пайтга қадар ноқонуний фаолият юритган фуқароларга (яъни ёймачи аёлларга) “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида тегишли ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиб, фаолияти қонунийлаштирилгани айтганди. 

Хабарда уларга Олмалиқ шаҳридаги савдо марказидан тегишли жой ажратиб берилгани, шунингдек, кредит олишда амалий ёрдам кўрсатилиб, улардан бирига тикув машинаси ҳадя этилгани маълум қилинганди. 

Аммо ёймачи аёллардан бирининг “Элтуз”да мавжуд видеомурожаатига кўра, ДСҚ раиси ўринбосарлари томонидан кўплаб ваъдалар берилганига қарамай, уларнинг ҳеч бири бажарилмаган.

“Ўша воқеадан кейин ўринбосарларингиз ва бошқа мутасаддилар келиб, бизга қоп-қоп ваъдалар беришиб, биздан ёлғондан интервью олишиб, ҳеч қайси ваъдаларини бажаришмади. 

Бир ой муддатда давлат рўйхатидан ўтказиб, патент очиб берамиз, дейишди. Ҳаммасини қилиб берамиз, кредит олиб берамиз, дейишди. Ҳаммаси ёлғон. Ҳеч нарса қилиб беришмади. 

Жой ҳам йўқ, кредит ҳам йўқ. Қани тадбиркорга ёрдам бергани? Ҳаммаси ёлғондан интервью олгунларича экан”,  дейди у ДСҚ раиси Шерзод Кудбиев номига қилинган видеомурожаатида. 

Умуман, кузатувчилар фикрича, давлат идораларининг бу каби кўзбўямачиликлари кундан кунга кўпайиб бормоқда. Шов-шувли воқеаларга тезкорлик билан муносабат билдирилаётганига қарамай, улар бости-бости қилиниб, долзарблиги йўқолиши билан яна эътибордан четда қолдирилиб келиняпти. 

Шу ўринда тарихнинг бир сабоғи эсга тушади. 

2010 йилда Тунисда солиқчилар кўчада аравада мева сотиб юрадиган Муҳаммад Буазизий исмли оддий бир кишининг мева-чеваларини мусодара қилганди. Бунга жавобан у ўзига ўт қўйиб юборганди.

Шундан сўнг халқ Туниснинг коррупционер президенти Бин Али ва кланига қарши исён кўтариб, уни тахтдан ағдариб, мамлакатдан қочиб кетишга мажбур этганди. 

Бугунги Ўзбекистондаги воқеалар мамлакатдаги ҳукмрон доираларга Тунис сабоғини эслатмаётгани ажабланарли. 

Бундан икки хулоса чиқариш мумкин – ҳукумат ўзбек халқини бундай исёнга қодир эмас деб ўйлайди ёки бир ҳовуч амалдорлар ўзининг халқнинг ҳар қандай норозилигини бостиришга қодирлигига ҳамда эл уларнинг ҳар қандай ёлғонига кўниб кетаверишига ишонади!

Eltuz.com

Тағин ўқинг
22 may 2024
Элтуз порталига йўлланган cўнгги 5 та мактуб Ўзбекистоннинг Сурхондарё, Тошкент, Фарғона ва Бухоро вилоятларидан келган. Хатлар оқими тинмасдан давом этмоқда. муаммолар ечимини таъминлаш, шунингдек каналимизнинг алоҳида саҳифасига кириб приватга ўтказилган ёпиқ видеоларни  кўриш учун Элтуз каналига обуна бўлиш, лайк босиш, канални қўллаб қувватлаш тавсия қилинади ва биз хатларни ўқишда давом этамиз. Дастлабки мурожаат Сариосиёдан. Қабристонда дарахт кесганларга чора кўрилмаяпти. ...
26 january 2017
Мирзиёевнинг айрим ваъдалари амалга ошмади. Масалан унинг 27 мамлакат сайёҳларига визасиз кириш изни бериш қарори бекор бўлди. Кейинчалик чиқиш ...
19 march 2018
1972 йилда Ўзбекистон мустақиллигини талаб қилувчи уюшма тузгани, Совет Иттифоқига қарши курашгани учун КГБ тарафидан қамоққа ташланган Миртемир Мирабдуллаев ...
21 march 2017
Истанбулнинг Фотиҳ мавзеида Ўзбекистон ватандоши 43 яшар Муштарий. К. Исмли аëлни бўғиб ўлдирган 26 яшар Нежати. Ф исмли йигит ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...