Асосий мавзулар
7 february 2023

EP56: Газ, чироқ, сув муаммоси, ҳокимлар ҳаражати ва Тошкент шаҳридаги ноқонуний қурилишлар

Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Дастлабки шикоят Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидан. Қизилтепа ҚФЙ турғуни Нигора Ёдгорова Ўзбекистоннинг эски дарди – газ, чироқ ва сув йўқлигидан нолимоқда.

“Обод қишлоқ” дастури бизнинг кўчани четлаб ўтди

Салом, элтуз! Мен – Нигора Ёдгорова, Фарғона вилояти Олтиариқ тумани Қизилтепа ҚФЙдан мурожаат йўллаяпман. Бизнинг қишлоқда газ йўқ, чироқ ҳам тайинли ёнмайди. “Обод қишлоқ” дастури доирасида асосий йўллардаги симёғочлар янгисига алмаштирилди, эски қувурлар олиб ташланиб янги ичимлик сув қувури тортилди. Лекин бизнинг маҳалла қишлоқ ўртасида жойлашганига қарамай, негадир “Обод қишлоқ” дастури кўчамизни четлаб ўтди. Бизда сув йўқ, симёғочлар хавфли аҳволда. Ҳурматли Президентимиз! Фарғона бўйлаб ташрифингиз ҳақида эшитдик. Илтимос, бизнинг қишлоғимизга ҳам келсангиз!
Кейинги мактуб Андижондан Бўстон тумани турғуни йўллаган шикоятида туман бюджетидан ҳокимлик тадбирлари учун ошиқча маблағлар сарфланаётганини айтмоқда.

Туман маблағи тўғри сарфланмоқдами?

Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокими 30 январ куни захира маблағини тақсимлашга доир фармойиш имзолабди. 1 миллиард сўмдан ошиқ маблағнинг асосий қисми ҳокимият тизимига сарфланган. Масалан, тадбирлар учун 100 миллион, фостерлар учун 50 миллион, ободонлаштириш бошқармасига манзарали дарахт ва гул кўчатлари сотиб олиш учун 320 миллион сўм ажратилган. Маблағ тўғри сарфланмоқдами? Бизнингча, маблағларнинг ўз жойига ишлатилишини аҳоли онлайн кўриб туриши керак.
Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт тумани турғуни ноқонуний қурилишлардан шикоят қилмоқда.
Кўп қаватли уйлар ўртасида ўзбошимчалик билан қурилиш бошланди
Тошкент шаҳри Янгиҳаёт тумани 5 А ҳудудда жойлашган 47- ва 46-уйлар олдида жойлашган ер майдонида ноқонуний қурилиш бошланди. Қурилишнинг на паспорти бор, на тайинли одам бу ҳақида хабар бера олади. 29 январ куни ер майдони ўзбошимчалик билан ўраб олинди ва эртасига экскаватор билан ковлаш ишлари бошланди. Аҳоли бундан норози. Чунки 4 та уй ўртасидаги бўш ер болалар дам олиш жой қилиш учун ташлаб кетилган эди. Бу ерда қурилиш қилиш мумкинми? Туман ҳокимияти ва мутасаддилардан изоҳ кутиб қоламиз.
Кейинги мактуб Намангандан. Яна ичимлик суви муаммоси ҳақида.

Ичимлик суви сабаб баъзида жанжал ҳам чиқяпти

Наманган вилояти Поп тумани Водий МФЙдан мурожаат йўллаяпмиз. Қишлоқда ичимлик суви муаммо. Сув жилдириб оқиб туради, шунга аҳоли навбатда турамиз. Баъзида сув сабаб жанжаллар ҳам чиқади. Туман мутасаддиларининг ҳолат билан иши йўқ. Вилоят ва республика масъулларидан амалий ҳаракат кутиб қоламиз.
Кейинги мактуб йўлкира, иситиш тизими ва ўқиш билан боғлиқ, Наманган давлат университети талабаси ёзмоқда.

Факултетимиз хоналарида иситиш тизими яхши ишламаяпти

Наманган давлат унверситети талабасиман. Фарғона вилоятидан келиб ўқийман. Ўқиш бошланиши билан йўлкира нархи ошиб кетди. Ижтимоий фанлар факултети хоналарида иситиш тизими ҳам яхши ишламаяпти. Ўқишнинг илк кунига якуний қўйишибди, аммо у ҳам кеч бошланяпти. Мутасаддилар ҳолатга эътибор қаратса яхши бўларди.
+++
Бу сизга бугун ўқиб эшиттирганимиз сўнги бешта шикоят эди. Эслатиб ўтамиз. элтуз портали интерактив тарзда телеграм каналида алоҳида саҳифа шаклида очилган. Мурожаатлар учун у ерга махсус бот ҳам ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам эътиборингизга тақдим этишга интилади. Кун давомида биз билан қолинг. Каналларимизга обуна бўлинг.  

Тағин ўқинг
4 april 2023
Салом қадрли муҳлислар. Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Мактублар Ўзбекистоннинг Наманган, Хоразм, Бухоро, Тошкент ва ...
23 january 2019
Ўзбек матбуоти Бухоро вилоятининг Олот тумани ҳокими Шерали Саломов йиғилишда фермер Ориф Дурматовни калтаклагани ва шу йилнинг 9 январида ...
16 november 2015
Бугун, 2015 йил 16 ноябр куни тахминан эрталаб соат 8.30 ҳуқуқ ҳимоячиси Ўктам Пардаевнинг Жиззах шаҳридаги уйига милиция ходимлари ...
21 april 2020
Бош прокуратура 6 апрелдан бошлаб ватандошлардан ўзларининг кундаликларини юритишларини сўради. Демак, Абсатторнинг кундалигини ўқиймиз: «Мен Абсаттор эртаматдан қўшним Абжаббор ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...