Асосий мавзулар
26 march 2023

Тескари магнит ҳақида ёки 23/23

Магнитнинг бир тарафи ўзига тортса яна бир қутби жисмни ўзидан итаради. Шу пайтгача Ўзбекистон тескари магнит бўлиб келди. Санъат асарлари, қадимий безаклар ва олтин каллалар Ўзбекистондан тизимли равишда узоқлашди.

Санъат асари қиммат туради ва магнит каби одамларни ўзига тортади. Масалан Парижга борганларнинг 80 фоизи Леонардо Да Винчи чизган Мона Лизани бориб кўради. Бу асарни ўткан йили 8 миллион одам музейга билет олиб кириб томоша қилди.
Рассом асарининг қадри қиммати ҳақидаги тасаввурим ëшлигимда бир фильмни кўриш асносида шаклланган. 1970 йили режиссёр Анатолий Бобровский «Мосфильм»да олган «Авлиë Луканинг қайтиши» фильми ортидан мен нидерланд рассоми Frans Hals ижодига қизиқиб қолгандим. Кўрган фильмимдан чиққан яна бир хулоса эса ҳар бир милллат ўз ҳазинасини асраб авайлаши кераклиги ҳақида эди.

Мен рассомликни орзу қилиб институтни битирган 1984 йили Урганч суратлар галереясига Бош хазиначи қилиб тайинландим (chief curator of the museum). Бу СССРда ўта обрўли ва ваколати катта лавозим эди. Расмлар тақдири масаласида менга фақат СССР маданият вазири ëзма буйруқ бериши мумкинлиги кўзда тутилган эди.

Бу лавозимда 4 йил ишлаб каттагина коллекция жамладим. Бу коллекция Урганчда хозир ҳам давлат томонидан авайлаб сақлаб келинмоқда. Орадан йиллар ўтиб арт коллекциялар бўйича тажрибамга эхтиëж борлигини айтишди.

Yuzuk Art ташкилотини тузиб четга чиқиб кетган санъат асарларини қайтаришга ҳисса қўша бошладим. 1989 йили четга чиқиб АҚШнинг Нью Йорк шахрига келиб қолган «Бухоронинг бомбаланиши» асарини топдим.

Америкадаги санъатсеварларга раҳмат. Асарни авайлаб сақлашибди. Ҳеч қандай зиëн заҳмат кўрмаган. 23 март куни асар Ўзбекистонга қайтади. 27 март куни Давлат санъат музейида тақдимоти бўлади. Асарнинг сўнгги ва собит бекати Бухородаги жадидлар музейи. Йил охирига бориб очилиши режаланган. Миллатга мансуб ҳазинанинг юртга қайтишига ҳисса қўшганимдан севиндим. Бу ишга ëрдам берган барчага раҳмат. Беҳбудий айтганидек миллат шундай шаклланади.
Юқолида айтганимдек, шу пайтгача Ўзбекистон тескари магнит бўлиб келди. Санъат асарлари, қадимий безаклар ва олтин каллалар Ўзбекистондан тизимли равишда узоқлашди.

2023 йилнинг 23 мартида бунинг акси бўлган воқеа юз берди. Ўзбек расссоми, файласуф ва ëзувчи Vyacheslav Akhunov нинг 1989 йили четга чиқиб кетган «Бухоронинг бомбаланиши» асари АҚШдан Ўзбекистонга қайтиш учун Ўзбекистон ҳаво йўллари учоғига юкланди. 20 асрда яратилган шедевр Ўзбекистонга қайтмоқда. Рус қўшинларининг Бухорони бомбалагани воқеаси Совет пайтида тасвирланган асар яна Бухорода очилажак жадид музейидан ўрин олади. Картинани 32 йил давомида авайлаб асраган америкалик санъатсверларга раҳмат. Ўз тарихимизнинг бир парчаси бўлган асарни кутиб ол Ўзбекистон. Хайрли ва давомли бўлсин бу.
Бир вақтлар юртни тарк қилган бошқа осори атиқалар, олтин хумлар ва олтин каллалик ойдинлар ҳам юртга қайтсин. Ўзбекистон дунëдаги эзгулик ва гўзлликни ўзига тортадиган мусбат магнитга айлансин.

Мақола муаллифи Юзук Арт ташкилоти ташаббусчиларидан бири рассом

Шуҳрат Бобожон

Тағин ўқинг
24 june 2022
Мана яна хафта айланиб, сиз билан юзма юзман. Ҳафта ичида бутун  тараққийпарвар дунë Россия босқинига қарши мардонавор курашиб ўз ...
11 december 2025
Айнан ўттиз йил олдин, 1994 йилнинг 11 декабрида, Россия танклари Чеченистонга бостириб кирди. Давлатнинг кучини намойиш этиши керак бўлган, ...
2 august 2025
Таниқли ўзбек рассоми Раҳим Аҳмедов тирик бўлганида 100 ёшга кирган бўлар эди. Раҳим ака нафақат ижоди балки турли қарашдаги ...
3 february 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов “Халқ таълим ҳомийси” кўкрак ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...