UzPoster
18 september 2023

Невзоров Қозоғистоннинг аксилроссия қарашлари ҳақида

Қозоғистон аста-секин, лекин муттасил Россиядан узоқлашмоқда. У ерда русларга қарши кайфият ҳар соатда аниқроқ ва яққолроқ кучаймоқда, дея ёзди таниқли рус блогери Невзоров ўзининг телеграм саҳифасида.

Унинг фикрларига кўра, Россия оммавий ахборот воситалари ЦРУ ва ЮСАИД каби идораларнинг «русофобияни қўзғатувчи» чиркин, аммо муваффақиятли ҳийлалари ҳақида тинимсиз вайсамоқда. 

Ҳақиқатда эса, нейтрал мамлакатлардаги «русофобия» жараёни мутлақо табиий ва соғломдир. Чунки Россия ақл бовар қилмайдиган даражада садизм, аҳмоқлик ва ақлсизлик намунасини кўрсатди.

Бундан ташқари, ниҳоят Россиянинг ички ёки ташқи сиёсатда фақат садизм, тубанлик ва такаббурликдан бошқа бирор устивор ғояси ҳам йўқлиги аниқ бўлиб қолди.

Невзоровнинг ёзишича, у яқин қўшнилар учун ҳам, узоқдагилар ва бутун инсоният учун бир ҳилда хавфлидир.

Путиннинг тутуруқсиз уруши туфайли унинг бутун моҳияти бугунги кунда «кафтидай» аён бўлиб қолди.

Рус ирқчилиги фош бўлди ва рус дунёсининг бутун «шону-шавкати» нимадан иборатлиги намоён бўлди.

Россиянинг қонхўрлиги ва ёлғончилиги дунёга ошкор бўлди ва умуман буни ҳамма билди.

Бундай вазиятда ўз оммавий ахборот воситаларининг «Марказий разведка бошқармаси ҳийлалари» ҳақидаги абадий ноласи айниқса кулгили кўринади, дея ёзди таниқли рус блогери.

Россия ўзини ўзи ҳаммага қўрқинчли ва яккамохов қилди ва дунё олдида бошқа бирор танлов қолдирмади. Энди у муқаррар тарзда бу кўргиликни айни кўринишда қабул қилиши ёки бунга қарши туриши керак.

Таъсирчан ва ғазабнок Қозоғистон ўзининг барча ҳадикларида мутлақо ҳақлидир дея ёзди Невзоров.

Қозоғистон бандан сал илгари ўзининг руспараст консулини чақириб олган, мамлакатда россияпараст Лепс концертини бекор қилган, яқинда эса донбассда, босқинчи аскарлар олдида чиқиш қилиб, урушни қўллаган “Камизяки”нинг Қозоғистондаги концерти бекор қилинган эди.

Тағин ўқинг
21 may 2025
Жалолободлик 26 яшар Иманберди қизи Айчурок вояга етмаган синглиси билан Ўзбекистонга ўтиб ҳаво алмаштириб келишга қарор қилди. Икки қиз ...
9 october 2023
Журналист Ибрат Сафо ёзади: Ўзбекистонда 8 ой ичида 25 минг нафарга яқин бола ота ёки онасиз яшашга мажбур бўлибди. ...
19 august 2018
Ҳукумат буюртмасига кўра, ўзбек мухолифатини ёмонотлиқ қилувчи китоб ёзган Олег Якубов билан бўлиб ўтган суҳбатдан сўнг 2000 йилнинг 27 ...
21 october 2022
Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб, сиз билан биргаман. Куз келиб, тўй-тўйчиқ кўпайган пайт… МС: Туз ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...