Асосий мавзулар
2 december 2025

Андижонда ўқитувчилар мажбурий меҳнатга тортилмоқда

Андижон тумани 35-мактаб атрофида 30 ноябрь куни Элтузда эълон қилинган шикоятдан сўнг вазият янада оғирлашди. Ўқитувчилар Элтузга иккинчи мурожаат йўллаб, ҳақиқатни ёпиш учун уларга босим ўтказилганини маълум қилишди.

30 ноябрдаги хабарда айтилишича, Ички ишлар вазири ташрифи олдидан ўқитувчилар мажбурий равишда мактаб тозалаш ишларига жалб қилинган. Уларнинг орасида ҳомиладор устозлар ҳам бўлган.   

1 декабрда эса мактабга Ички ишлар ходимлари келиб, ўқитувчилардан тушунтириш хати олган. Устозлар айтишича, улар қўрққанидан ўз хоҳишлари билан ишлагани ҳақида тушунтириш хати ёзишга мажбур бўлганлар. 

Энг ёмони, мактаб директори Х. Шаробиддинов ўқитувчиларни тозалик ишларини қилмасанг ишдан бўшатаман деб қўрқитмоқда. Устозлар таъкидлашича, янги директор даврида ҳам ишдан ҳайдаш билан таҳдид қилиш доимий босим воситасига айланган.

Устоз ўз вазифасини бажариши керакми ёки мактаб ҳовли супуриши керакми?

Қонун мажбурий меҳнатни тақиқлайди. Ҳурматли раҳбарлар эса бу қонунни менсимай, ўқитувчиларни арзон ишчи кучига айлантиришни давом эттирмоқда.

35-мактаб ўқитувчилари Элтуздан нажот кутмоқда. Улар ишидан айрилмаслик учун ҳақиқатни очиқча айтишга қўрқишади, аммо кўтарилган муаммога ечим топилмагани уларнинг тинчини бузган.

Бу воқеа бутун таълим тизимидаги муаммонинг очиқ мисоли. Устозни қадрламас эканмиз, таълимдан қандай натижа кутамиз?

Тегишли идоралар бу ҳолатга дарҳол жавоб бериши, мажбурий меҳнат ва таъқибни тўхтатиши шарт.

Тағин ўқинг
17 january 2017
Ўзбекистонда Ватан ҳимоячилари куни байрами халқ орасида тантана қилинмаган бўлса-да, расмий доиралар томонидан анча дабдабали кутиб олинди. Мамлакат нашрларда ...
3 october 2019
«Тошкентга юриш» қилгани учун қамалган 56 яшар шоир Маҳмуд Ражаб ўн кунлик ҳибсдан сўнг 3 октябрь куни маҳаллий вақт ...
15 november 2018
Ўзбекистонда баъзан «ютуб», баъзан «фейсбук» каналлари узилишидан шикоятлар ортмоқда. 15 ноябрь куни «Элтуз» нашри Downdetector сайти орқали «ютуб» каналидаги ...
4 april 2018
3 апрель куни Ўзбекистон Адлия вазирлиги «Mенинг юртим» телеканалини халқаро ва маҳаллий қонунчилик меъёрларини бузганлиги ҳақида расмий огоҳлантирди. Телеканалга ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...