Cатира
9 june 2016

«Davra.uz» назорат қилиниши тан олинди

«Ҳуррият» газетаси ушбу янги ижтимоий тармоқнинг «бир қатор афзалликлари бор»лигини айта туриб, қовун тушириб қўйгандек.

«Аввало, у «Tas-IX» тармоғида бўлиб, ундаги маълумотларни республикамиз қонунчилиги ва менталитетимизга мувофиқлиги жиҳатдан назорат қилиш имконияти мавжуд», деб ёзади газета.

Менталитетимиз ва қонунчилигимиз қандай ҳолатларда қандай бўлишини «юқоридаги»лар белгилашини назарда тутсак, «назорат қилиш имконияти»нинг нима эканлиги дарҳол тушунарли бўлади ўқувчига.

Мақолада айтилишича, «Одноклассники» ижтимоий тармоғидан мамлакатимиз аҳолисининг уч миллиони, «ВКонтакте»дан бир миллиони, «Facebook»дан 500 минги фойдаланади.

«Davra.uz»нинг ташкил этилишидан мақсад эса ёшларни ана шу «назоратсиз» тармоқлардан фойдаланишдан тийилишини таъминлаш экани кўриниб турибди. Аммо ёшларнинг ўзи «назоратли» бу тармоқни маъқул кўрармикин?

Рассом Элсевар
Eltuz.com

Тағин ўқинг
14 march 2019
Ўзбекистонга киритилмаган таниқли ўзбек ëзувчиси Ҳамид Исмоил «Жинлар базми» китоби учун Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг 2019 йил учун ...
27 november 2025
Россиянинг мустамлакачилик сиёсати таъсири остидаги Ўзбекистоннинг бугунги ҳукумати Туркистон мухторияти тузилган санани атай унутишга интилиб келади ва бу сана ...
31 may 2016
Рассом Тузнинг навбатдаги карикатураси Тошкент пропискасига оид. Eltuz.com ўз фуқаролари эркинлигини мамлакат ичкарисида ва ташқарисида муттасил бузиб келаётган Ўзбекистон ...
2 august 2025
Таниқли ўзбек рассоми Раҳим Аҳмедов тирик бўлганида 100 ёшга кирган бўлар эди. Раҳим ака нафақат ижоди балки турли қарашдаги ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...