Cатира
5 december 2016

МХХ рассом Вячеслав Охунов ва Шухрат Бобожонов асарларини ёқмоқчи!

2 декабр куни Урганч Сувратлар галереяси бош мухофизи Ширин Тошева галереяда Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) томонидан текширишлар бўлгани ҳақида билдирди.

Ширин Тошеванинг сўзларига кўра, ўзини Анвар деб таништирган, шаҳар ҳокимлигининг уч нафар мулозими ҳамроҳлигида келган Урганч шаҳар МХХ ходими, рассом Вячеслав Оҳунов ва Шуҳрат Бобожоновнинг рангтасвир асарларини фонддан олиб чиқиб ёқишни буюрган.

Гап галереяда сақланаётган Совет Иттифоқи Маданият вазирлиги қарори билан ҳарид қилинган Вячеслав Оҳунов ижодига мансуб саккиз ва Шуҳрат Бобожоновнинг ўн олтита суврати ҳақида бормоқда.

Монреал Университети (Канада) санъатшуноси Борис Чуховичнинг фикрига кўра “Афтидан МХХ наздидаги асосий муаммо асарларнинг мазмуни эмас, балки муаллифларнинг исми шарифи бўлган:

«Вячеслав Оҳуновга ҳукумат анча йиллардан бери республикани тарк этишга руҳсат бермай келади, Шуҳрат Бобожонов эса аллақачон эмиграцияда ва мухолифат фаолияти билан шуғулланмоқда”.

Таҳдид фақат ҳукуматни сиёсий танқид қилишга журъат этган муаллифларнинг фақат асарларига нисбатан юзага келган.

Урганч бадиий галереясидаги асарларни йўқ қилинишига қарши бир гуруҳ ташаббускорлар, change.org ижтимоий тармоғида электрон петиция ҳам ташкил этишди.

Асарлар, 2016 йилнинг 1 декабрида ишдан бўшатилган галерея бош мухофизи Ширин Тошеванинг жасурлиги ва маданий қадриятларни ҳимоя қилишга садоқати туфайлигина ҳозирча йўқ қилинмаган.

Бироқ санъат асарлари Ўзбекистон ҳукумати мулозимлари қўли остида қолмоқда ва уларнинг кейинги тақдир номаълум ва ташвишли.

Рассом Туз
Eltuz.com

 

Тағин ўқинг
12 may 2022
Қўйин чўнтагида Ўзбекистон паспорти бўлмаган аммо ўзбек адабиëти учун жуда мухим сиймолардан бири ëзувчи Ҳамид Исмоилов. У киши телеграмда ...
26 october 2020
Кўраëтганингиз Афғонистон ëки Сомалидаги мактаб эмас. Бу 2020 йилнинг октябрь ойида ўзбек ўқувчилари таълим олаëтган мактаб.  Ижтимоий медианинг ўзбек ...
9 may 2023
Салом қадрли мухлислар, бугун 9 май эътиборингизга Элтуз «600 секунд»нинг навбатдаги сонини тақдим этади. Путин Марказий Осиёда ўз таъсирини ...
7 february 2020
Хитой ҳукумати 5‏ февралгача Шинжон-Уйғур мухтор туманида «Ухань вируси»га чалинганлар сони 32 кишига етганини эълон қилди. Мухтор туман Соғлиқни ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...