Cатира
10 july 2017

Сенатор Ортиқова: Кўчани ўқитувчи тозаламаса, ким тозалайди?

7 июл куни Тошкентдаги Халқаро пресс-клубда ўқитувчиларни, касбларига алоқасиз турли мажбурий меҳнатларга муттасил жалб этилиши масаласи кўтарилди.

Журналистларнинг саволларига Ўзбекистон Олий Мажлис сенати аъзолари Светлана Ортиқова ва Баҳодир Тожиевлар жавоб беришди.

Qalampir.uz сайтининг ёзишича, кўча супуриш ва қишлоқ хўжалик ишларига мажбурлаш ҳолатлари барча таълим муассасаларга таалуқли экани, буни ҳар жойда кўриш мумкинлигини билдирган журналист Барчиной Жўраеванинг саволига жавобан сенатор Баходир Тожиев, ўқитувчилардан мажбурий меҳнат бўйича бирор шикоят тушганини ҳеч эшитмаганини айтди.

Сенатор Светлана Ортиқова «ташқаридан келган одам тозалаб берадими?» деган қабилда озроқ демагогия қўшиб, кўча тозалаш зарурлигини тушунтиришга уринди.

«Тозалаш ишларини ҳам кимдир қилиши керак-ку» деди у.

Шу ўринда савол туғилади – нимага ҳақ тўланмайдиган қўшимча ишларни айнан таълим ва тиббиёт каби муҳим соҳа хизматчилари бажариши керак?

Ҳукумат фаррошларини таъминлашга, фермерлар эса теримчиларни ёллашга қодир эмас экан, бу ишларни сентаторларга бўлиб бериш маъқул бўлмайдими?

Рассом Туз, мамлакат кўчалари ва далаларидаги тоза ҳаво депутатлар ва сенаторлар учун фойдали бўларди, деган фикрни айтади.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
24 may 2016
Бухоронинг сўконғич ҳокимларидан бирини мажлисда бир уриб йиқитган олотлик фермер Баҳодир Шарипов номи элга овоза бўлди. Айрим манбалар, ҳусусан ...
15 march 2023
Ўзбекистон калимасини тарихга киргизиб, бу давлатнинг илк раҳбари бўлган Хўжаев сиймосини тарихдан ўчиришга уриниш кейинги йилларда изчил тус олгани ...
8 march 2020
Миллий хавфсизлик хизмати (ҳозирги Давлат хавфсизлик хизмати)нинг собиқ раиси Рустам Иноятов Ўзбекистон теннис федерацияси раҳбари лавозимидан истеъфога чиқди. Бу ...
23 may 2017
23 май куни Марказий Банк Бошқаруви раиси Муллажонов Файзулла Мақсуджонович 67 ёшида оламдан ўтди. 1950 йил Сирдарё вилоятида туғилган, ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...