Cатира
30 october 2017

Лола Тиллаеванинг сўз эркинлигига оид постидаги қусур нимада?

Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Тиллаева инстаграм саҳифасида сўз эркинлиги инсонларнинг энг муҳим ҳуқуқи экани ҳақида ёзди.

Бу ҳуқуққа изоҳ бераркан, «эркаклар ва аёлларнинг тенглигига асосланган, ҳар бир шахс фикри, туйғулари ва қарашлари мужассам олий қадрият», деди узоқ йиллар давомида Европа ва Америкада яшаган Тиллаева.

Лола Тиллаева фикр эркинлигига тоқатли эканлигини ҳеч қачон кўрсатмаган. 2011 йили отасини диктатор деб атаган Rue89 француз нашри журналистлари билан судлашган эди.

Ўтган ҳафтада эса оилавий бизнесига тааллуқли яширин офшор схемаларга оид текширувлар натижасини эълон қилган Ғарбдаги бир неча нашрларни ҳуқуқий жавобгарликка тортиш билан таҳдид қилганди.

Айнан Ислом Каримов даврида унинг қизи таъкидлаётган «фикр, сўз, ифода эркинлиги» ҳуқуқидан фойдаланган шахслар турмаларга ташланди.

Айнан Ислом Каримов даврида 159-модда каби ҳаддан ташқари кенгайтирилган ва ўзгача фикрдаги ҳар қандай шахсга қўлланиши мумкин бўлган даҳшатли жазо моддаси Жиноят кодексига киритилди.

Сўнгги мисол, Ислом Каримов ўлимидан кейин ҳам ўзгармаган тартибда 159-модда қўлланилиб, 27 сентябрь куни журналист Бобомурод Абдуллаев қамоққа олинди.

Парадокс шундаки, «ўз қарашларини эркин ифода этиш» ҳар бир шахснинг муҳим ҳуқуқи экани ҳақида ҳеч қандай эркинликларга ўрин бўлмаган тизимни яратган президент Каримовнинг қизи, узоқ йиллар Ўзбекистоннинг Юнескодаги элчиси бўлган Лола Тиллаева гапирмоқда.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
30 november 2025
Бировнинг эътиқоди – дунёдаги энг бемаза мавзу. Биз ўзбеклар шундай бемаза нарсаларни баттар бемазасини чиқариб, титиб, кавлаб ўтирадиган халқмиз.  ...
30 july 2019
Карлови Вари ўзбек амалдорлари ва уларнинг бандитлари учун севимли маскан. 2015 йилнинг ёзи иссиқ келди. Собиқ бош ўзбек менти ...
6 november 2025
Билмаганлар билиб қўйсин. Суратдаги бу тип Президент мораторийларига зид равишда 144та дарахтни кесиб ташлашга буйруқ берган Бахтиёр Раҳмонов бўлади. ...
25 march 2017
23 март куни Ўзбек миллий футбол термасининг Сурияга ютқазиши тармоқда футбол ишқибозлари томонидан ғазаб билан қарши олинди. Eltuz.com
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...