Cатира
5 january 2018

Президент айтгани билан МХХ ўз билганини қилади

Ҳориждаги ўзбек мигрантлари ва фаоллари президент чақириқларидан руҳланиб, ватанга қайтишни ўйлашмоқда, Ўзбекистондаги реал вазият эса бошқача.

“Чет эллардаги ватандошларимиз билан алоқаларни кенгайтиришга янада катта эътибор қаратамиз.” деди жумладан Шавкат Мирзиёев 31 декабр кунги янги йил табригида.

30 декабр куни эса ҳуқуқ ҳимоячиси Сурат Икромов президентга, мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳни ватанга қайтаришни сўраб мурожаат қилди.

Воқеалар ривожи эса, мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳ шахсига ҳукуматнинг муносабати ўзгаришсиз қолаётгани, унинг издошларига босимлар ортаётганини кўрсатмоқда.

29 декабр куни Усмон Ҳақназаров номи остида ЎҲХ сайтида фаолият олиб борганликда айбланаётган журналист Бобомурод Абдуллаев тергови ҳимоячи адвокатларсиз якунланди.

4 январ куни эълон қилган видеомурожаатида Абдуллаевнинг онаси Гавҳар Мадаминова сентябр ойидан буён МХХ ходимлари унинг ёнига адвокат киритилишига тўсқинлик қилиб келишгани ҳақида гапиради.

Мадаминованинг сўзларига кўра, маҳкум журналистни ҳимоя қилмоқчи бўлган таниқли адвокат Сергей Майоровни ҳам МХХ ходимлари шу таҳлит маҳкум журналист ҳимоясидан четлатишган.

27 сентябр куни, журналист ҳибсга олинган куни, Президент сўзларидан руҳланиб, Тошкентга қайтган ёзувчи Нурилла Отахонов ҳам аэропортда ушланган ва у 159-модда, конституцион тузумга тажовуз қилишда айбланганди.

“Мамлакатимиз тараққиётига ҳисса қўшиш истагида бўлган барча чет элдаги юртдошларимизни Ўзбекистонга таклиф этаман, деди давлатимиз раҳбари. Мен уларни қўллаб-қувватлашга ва ҳар томонлама рағбатлантиришга тайёрман” деган эди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўтган йилнинг 20 сентябрь куни Нью-Йоркда Америка Қўшма Штатларида истиқомат қилаётган бир гуруҳ ватандошлар билан учрашганида» дея эслайди бу гапларни ёзувчи.

Китоби сабаб ҳибсга олинган Нурилла Отахонов жамоатчилик босими натижасида уйига қўйиб юборилди, бироқ тергов халигача ёпилгани йўқ. Президент Чиқишлари атрофидаги эйфория эса давом этмоқда.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
22 april 2025
Алишер Илҳомов Сўнгги йилларда Гулнора Каримова – Ўзбекистоннинг марҳум президенти Ислом Каримовнинг қизи – билан боғлиқ юзлаб миллион долларлик ...
19 july 2018
Ҳеч бир сабабсиз «Сангород»да қолдиришганини гапираркан, Муҳаммад Бекжон китобининг навбатдаги бобида 2003 йилнинг июлидаги воқеаларни тилга олади. Ўшанда у ...
27 june 2017
«Яна отаси бой иккичиларнинг омади кулди», дейди рассом Туз бакалавриат ва магистратура босқичига қабулнинг 20 июн куни чиқарилган янги ...
30 november 2025
Бу 1991 йил 30 ноябрдаги “Правда востока“ газетаси. Газетада сўнгги 27 йил ичида ўзбек миллатига берилган ягона сиëсий танлов ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...