Cатира
12 march 2019

«Зулфия» учун сараланган оққушлар…

Тошкентда 8 март куни ўтган тадбирда президент Мирзиёев йигирма саккиз нафар қизга Зулфия номидаги давлат мукофотларини топширди.

Ҳали мактабни тугатмаган қизлар учун катта имтиёзлар берувчи, 14 ёшга тўлган ёш қизлар учун мўлжалланган бу давлат мукофоти коррупцияга ҳам сабаб бўлмоқда.

Ўтган 2018 йилнинг ноябрида Зулфия мукофоти учун кўрик-танловнинг Термиз шаҳри босқичида номзодни вилоят босқичига ўтказиш эвазига 200 АҚШ доллари сўраган аёл пора олаётганида қўлга тушган эди.

Ўзбекистоннинг олдинги президенти Ислом Каримовнинг 1999 йилги фармонига кўра, Зулфия мукофоти эгалари «олий таълим муассасаларининг бакалавриатига, бакалавриат талабалари эса олий таълим муассасаларининг магистратурасига тегишли йўналиш ва ихтисослик бўйича кириш синовларисиз» қабул қилинади.

Рассом Кирпи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
21 october 2015
Бир кун интернетсиз яшадим. Яшаса бўлар экану, аммо жуда қийин, жудаям қийин. Кеча кечки пайт ишдан келиб ноутбукни ёқсам ...
12 november 2015
Паҳлавон Содиқ Би би си 1999 йил кузида Олий Судда Тошкент портлашлари юзасидан суд мажлисларидан бирига Мурод Жўраевни қўлларида ...
17 january 2024
Ўзбекистон ва Қозоғистон Россияга порох ва портловчи моддалар ишлаб чиқаришда қўлланиладиган пахта ва ундан олинадиган махсулотларни сотиш ҳажмини оширди. ...
20 july 2018
Нукус музейида 16 июлга ўтар кечаси занглаган қувурдан оққан сув машҳур футурист рассом Александр Шевченконинг «Челак кўтарган аёл» расмига ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...