Cатира
9 october 2019

Азиза Умарова: ЕОИИ – Ўзбекистон учун борса келмасдир

Жамоат арбоби ва консалтинг ширкати директори Азиза Умарова Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)га қўшилиш эҳтимолини қаттиқ танқид остига олди.

Азиза Умарова, Smartgov Consulting ширкати ижрочи директори

«Жуғрофий изоляцияга учраган Тожикистон ортидан биз кирамиз. Орқага йўл йўқ. Умуман ҳеч қандай. Тинч ажралиб кетиш йўқ. Агар бир кор ҳол бўлса, тинчгина қочиб қолишнинг иложи йўқ. Барча қарорни битта мамлакат чиқаради. Ва бу бизнинг мамлакат эмас. Кириш – бир томонга битта чипта дегани. Салом, «Совет Иттифоқи». Менинг авлодим бунга ҳаммадан кам умид қилган эди», – дея ёзди Умарова ўзининг фейсбук саҳифасида.

Ўзбекистонга келган Россия Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко Россия матбуотига Президент Шавкат Мирзиёев билан музокаралар чоғида Ўзбекистоннинг ЕОИИга қўшилиши масаласи «ҳал бўлаётгани»ни билдирган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
11 may 2017
Нотариал идораларнинг юлғичликлари  ҳақида мақола чоп этган “Жамият” газетасига Адлия вазирлиги дағдаға оҳанги юқори бўлган жавобни йўллади. 2017 йилнинг ...
3 january 2020
Анимация (мультфильм) қилишнинг қимматлиги боис 3 январь куни Рассом Тузнинг «жума ваъзи» Элтуз ютуб каналида эфирга берилмади. Бу форматдаги ...
3 april 2017
Россия миллионлаб ўзбек муҳожирларининг иккинчи уйига айланди. Улар йиллар давомида шу мамлакатда ишлашмоқда ва яшашмоқда. Ижтимоий тармоқдаги баҳсларга кўз ...
23 august 2018
«2000 йилларда, зоналарда хизмат қилаётган мелиса ходимлари ҳам аранг рўзғор тебратишаётгани, бунинг оқибатида Каримов олиб бораётган сиёсатга норози эканликлари ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...