Cатира
13 may 2020

Мирзиëев Раматовни чўктирадими?

Сардобадаги фалокат сабабларини ўрганиш бўйича тузилган ҳукумат комиссиясининг 7 май куни эълон қилинган таркибига Сардоба сув омбори лойиҳасининг бош қурувчиси, «Ўзгидроэнерго» АЖ раиси, сенатор Абдуғани Сангинов ҳам киритилган. Аммо рўйхатда сув омбори қурилишига масъул бўлган яна бир мулозим – бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов номи йўқ.

Бу ҳолат ижтимоий тармоқда Раматовнинг фалокат учун «гуноҳ эчкиси» сифатида жазоланишидан дараклиги билан изоҳланмоқда.

«Ишқилиб, бир амаллаб Очилбой Раматовни ишдан олишмоқчи, шекилли? Оға, бу кетишда «ўз аризангиз билан» ишдан кетасиз-ов», дея ёзди фейсбук юзери қорақалпоқлик Қадамбой.

Раматов Мирзиёевнинг энг ишонган мулозимларидан бири саналади. «Элтуз» учун ҳажвий суратлар чизувчи рассом Тузга бу воқелик рус адиби Тургеневнинг “Му-му” ҳикоясини эслатди.

Воқеа қаҳрамони, табиатан меҳнаткаш Герасим вазият тақозоси билан ўз суюкли кучугини сувга чўктиришга мажбур бўлган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
19 february 2018
Ички ишлар вазири, 57 ёшли Пўлат Бобожонов ўтган йили «ИИВнинг 230 нафар ходими жиноий жавобгарликка тортилгани, 8 минг 32 ...
13 april 2024
Жорий йилнинг 9 апрел куни Истанбул вилояти Фотиҳ туманида вақтинчалик ишлаш учун келган ўзбекистонлик икки нафар фуқаро Инстаграм тармоғига ...
27 june 2017
«Яна отаси бой иккичиларнинг омади кулди», дейди рассом Туз бакалавриат ва магистратура босқичига қабулнинг 20 июн куни чиқарилган янги ...
9 december 2025
Наманган вилоятининг Чортоқ тумани тиббиёт бирлашмаси ходимлари Элтуз нашрига йўллаган мактубда муассаса хоналарининг совуқдан музлаб қолганлиги, беморлар ва тиббиёт ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...