Cатира
5 september 2025

Шоирлари ëлғон айтган эл

Оқ қуëним аломат,
отини қўйдим Саломат
Дикир-дикир ўйнайди,
лимон берсам емайди.

Жиззахлик талаба Сайфиддин Оканов Шавкат Мирзиёевга ўзи ёзган шиғирни ўқиб берди. Шиғирдан чандон таъсирланган муҳтарам Президент Мирзиёев Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййидга “Бу балани уюшмага оза қил”, деди.

Орадан 10 кун ўтиб, Президентга шиғир ўқиб берган иккичи талаба Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди.

Осмонда қатор-қатор
турналар учиб ўтар.
Учишни ҳавас қилиб
қуëнлар қараб ëтар.

Яшасин шеърсевар муҳтарам. Ҳаммамиз бир бўлиб «Ёқимли май» гуруҳининг «Оқ атиргуллар» ашуласини айтамиз.

Белые розы, белые розы – беззащитны шипы.
Что с ними сделал снег и морозы, лед витрин голубых?
Люди украсят вами свой праздник лишь на несколько дней.
И оставляют вас умирать на белом холодном окне.

Таржимаси:

Оқ атиргуллар – тиканлари ўтмас,
Совуқ қор ва муздай мовий пештахтада.
Одамлар байрамда бир пас кўтариб
Кейин ташлаворишади совуқ ойнадан
.

Рассом Кирпи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
9 august 2019
Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида яшовчи 31 яшар Мирсаид Ҳайдаров ижтимоий тармоқ орқали ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат ...
16 december 2020
11 декабрь куни Евроосиё иқтисодий иттифоқининг онлайн саммитида Ўзбекистон ва Кубага ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлат мақоми берилди. Тадбирда ЕОИИга ...
1 february 2023
Тошкентнинг Янгихаёт туманида бедарак йўқолган 12 ёшли қиз уйидан 20 метр узоқликда ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда UzNews.uz'га вазиятдан ...
6 june 2022
“Поп тумани ҳокимлигида ёлғончилик, ерларни талон-тарож қилиш авж олган. Таниш-билишчилик кучайган, тадбиркор фермерларнинг ер майдонлари ноқонуний тортиб олинган”. Бу ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...