Cатира
11 january 2022

Ҳокимга сабр тилаймиз. 200 минг доллар топиш осонмас!

Бухоро шаҳар ҳокими Жамол Носиров Шуҳратовичга сабр тилаймиз. Чунки уйни ўғри урса, буям битта мусибат-да.

Жорий йил 4 январ куни Бухоро шаҳар ҳокими Жамол Носировнинг уйига ўғри тушади.

Воқеа жойига етиб келган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари уйдан нималарни олганлигини аниқлаштириш жараёнида кеннойим 200 минг долларга ачиниб айтиб қўяди.

Энди ўғрини топиш керак. Ўғриям кимнинг уйига тушишни билади. Ҳукумат эса ҳалиям амалдорларнинг бойлигини билолмай, декларация тўлдирсин, деяпти.

Ҳа айтганча, Жамол ака ҳокимликка қадар Озодбек Назарбековга зам бўлган. Минде ўйласа, Маданият вазирлигида ойлик катта эканда-а!

Муҳаммадали Муяссаров

Eltuz.com сайти мухбири

Тағин ўқинг
5 february 2022
29 январь куни Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси (МОҚ) @Eltuz телеграм-каналида бир кун илгари (28 январь куни) чиққан хабарга раддия ...
12 april 2017
2017 йил 12 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раисининг ўринбосари 68 яшар Бўритош Мустафоев юрак касаллиги боис юзага ...
15 march 2018
Ўзбекистонда МХХ (Миллий хавфсизлик хизмати) ДХХ (Давлат хавфсизлик хизмати)га айланди. Айни пайтда идоранинг асосий вазифалари принципал тарзда ўзгаргани йўқ. ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...