Cатира
1 february 2016

«Барон» фильми қора бозорга чиқиб кетди

Давлатнинг бир ярим миллиард сўм пулига олинган «Барон» фильми қора бозорга чиқиб кетди. Олдинги «Сотқин» фильми билан ҳам ҳудди шундай бўлган эди. Рассом Туз айни ҳолатни ҳажв қилади.

Унга кўра, ўзбек киносининг бугунги тарихида фақат битта фильм қароқчиларга рўпара келмаган, у ҳам бўлса Каримовнинг арзандаси Гулнора Каримова «ғоя»си ва рахбарлиги билан яратилган «Хўжа Насриддин – Уйин давом этади» фильми. Уни ўғирлашга ҳеч бир «қароқчи» журъат топа олмаган. Фильмни яратишда иштирок этганларга ҳам бир тийин берилмаган.

Ўз ҳаққини талаб қилган бош рол ижрочиси ва фильм спецэффектларини яратган Искандар Мульти, фильм тақдимотига бир хафта колганида ўз уйида ўлдириб кетилган, унинг уйидан, унинг компютерида сақланаётган фильмнинг тайёр ва ягона нусхаси олиб чикиб кетилганди…

«Барон» фильмини эса ўзбек қароқчилари чиқиши билан «иссиғи»да ўғирлашган.

Рассом Туз

Eltuz.com

Тағин ўқинг
10 may 2018
Очиқ манбалар бўйича суриштирув ўтказувчи Open Source Investigations (OSI) журналистлар гуруҳи Иноятовлар оиласининг навбатдаги йирик сармоясини топди. Санкт-Петербургдан 30 ...
26 july 2016
Мустақиллик декларацияси ҳақида қарийб 25 йилдан бери бир гап ёзишдан худди моховдан қўрққандек ҳадиксираб келаётган ўзбек матбуоти, аниқроғи, «Ҳуррият» ...
17 february 2020
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга февраль ойи бошида бўлиши режалаштирилган, анча овоза қилинган давлат ташрифи жорий йил июнь ойининг ...
15 march 2021
Ички ишлар вазирлиги икки ой ичида 24 миллиард сўмга маҳбус ташувчи 50 та транспорт воситаси – автозак сотиб олгани ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...