Cатира
9 august 2025

Гончаренко: »Россияликлар, сиз ҳаммангиз Путин каби қотилсизлар!»

Европа Кенгаши ассамблеяси йиғилишида нутқ сўзлаган Украина халқ депутати Олексий Гончаренкони тўхтатишга урунишди. Бироқ у ўзининг аччиқ сўзларини айтиб ташлади.

«Руслар, сиз ҳаммангиз – Путинга қарши курашаётган бир ховуч одамлар мустасно – қаерда яшашингиздан қатъи назар: ўғирланган унитаз ўрнатилган ҳожатхонадами, ахлатга бўялган қишлоқларингиздами ёки ўғирланган яхталарда Ўрта ер денгизи бўйлаб саёҳат қилганингиздами бундан қатъий назар ўша хўжангиз каби мараз кимсаларсиз. 

Чунки сизлар Путинни қўллаб-қувватлаяпсиз ёки индамайсиз. Ҳаммангиз ҳам худди у каби бир хилда қотилсиз.

Ҳаммангиз бутунлай ахлатсиз. Ва қила оладиган ягона ишингиз – тиз чўкиш ва тавба қилиш. Ва, эҳтимол, У сизни кечирар.

«Худо ҳаммани кечиради, дейишади.» деди украин депутати халқаро йиғинда. Видеода Гончаренко ёнида ўтирган депутатларнинг асабий ҳолатини кузатиш мумкин.

Тағин ўқинг
5 april 2018
Ўзининг уч яшар ўғлини бўғиб ўлдириб, дарахтлар остига ташлаб кетган андижонлик Саидахон Тиллаволдиева 3 апрель куни Тошкентда ҳибсга олинди. ...
29 january 2026
Куни кеча президент селекторда юмшоққина қилиб койиган ички ишлар тузилмасидаги киберхавфсизлик бўлинмаларига бугун жон кирди.  Энди улар огоҳ бўлинг ...
28 april 2020
Нацистлар Германияси иттифоқчиси, янги Рим империясини қуриш ғоясини илгари сурган Европанинг сўнгги диктаторларидан бири, дуче (доҳий) Бенито Муссолинининг ўлими ...
12 january 2026
Бир киши ишга кечикиб келибди. Бошлиқ ғазаб билан сўрабди: — Яна кечикдингми? Бу сафар қандай баҳонанг бор? — Тақсир, ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...