Cатира
22 september 2025

Нега Финляндия «Росатом» билан АЭС қуришдан воз кечди?

Финляндиядаги Hanhikivi-1 АЭС лойиҳаси хавфсизлигига оид шубҳалар туфайли «Росатом»га ишонч, сиёсий инқироздан олдиноқ йўқолиб бўлган эди. Шунинг учун бу фақат Украинадаги уруш ва санкциялар сабабли деб ўйламаслик керак, гарчи бу ҳам аҳамиятга эга бўлган.

Гап шундаки, Ўзбекистондан фарқли ўлароқ, Финляндияда STUK деган махсус ташкилот мавжуд бўлиб, у таклиф қилинаётган АЭС хавфсизлик даражасини чуқур экспертиза қилиб, лойихани тасдиқламади. Лойиҳа ҳужжатлари тайёрланиш босқичидаёқ кўплаб эътирозлар билдирилди ва ҳужжатлар бир неча марта қайта ишлаш учун қайтариб юборилганди.

Хусусан, реактор хавфсизлик тизимлари, совитиш ва фавқулодда ҳимоя тизимлари лойиҳалари етарлича ишлаб чиқилмагани ҳақида гап борган.

Фин қонунчилиги (бизда бундай қонунлар ҳам йўқ) талабига мувофиқ лойиҳа энг оғир ташқи таъсирларга ҳам чидамли бўлиши керак: самолёт қулаши, кучли зилзила, экстремал табиий ҳодисалар ва ҳ.к. «Росатом» ҳужжатларида эса станция бу таъсирларга бардош бериши мумкинлиги асослаб берилмаганди.

Шунингдек, оғир авариялар эҳтимолини ҳисоблаш сифатлари ва авариявий электр таъминоти тизимлари ишончлилиги бўйича ҳам танқидлар бўлган. Субподрядчилар масаласи ҳам шубҳалар туғдирган: ускунани ким ишлаб чиқаради, улар сифат ва Европа стандартларига мосликка кафолат бера оладими?..

Финляндияда яна бир хавотир: ҳатто «Росатом» АЭС қуриб берса ҳам, мамлакат россиялик ёқилғи, сервис хизмати ва эҳтиёт қисмлари етказиб берувчисига боғланиб қолади. АЭС хавфсизлиги керакли ресурсларни узлуксиз етказиб бериш ва сифат назоратига боғлиқлиги ҳисобга олиниб, бу стратегик хавф сифатида баҳоланган.

Шу сабабли, агар уруш бўлмаганида ҳам, STUK томонидан лойиха тасдиқланиб, лицензия берилиши шубҳа остида эди. Санкциялар кучайган шароитда эса эҳтиёт қисмлар сифатидан ҳам шубҳа ортиб, АЭС хавфсизлигига оид хавотирлар кучая борди.

Натижада, «Росатом» билан 2013 йилда имзоланган шартнома бекор қилинди ва эндиликда аванс тўловлари учун компенсация масаласи Халқаро арбитраж судида кўриб чиқилмоқда: «Росатом» 3 млрд евро талаб қилмоқда, Финляндия эса 2 млрд евро…

Тағин ўқинг
21 september 2025
Ўзбекистон солиқ тизимида ишлаётган ходимлар нафақат етарли маошдан маҳрум, балки куну тун босим ва назоратда қолмоқда. Элтуз таҳририятига мурожаат ...
11 august 2021
Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги 10 август куни “Босим остидаги ўзбек олимлари илмий даврани сафсата билан тўлдирмоқда” мақоласи юзасидан муносабат ...
22 april 2016
«Правда востока» газетаси Тошкентда миллий инновация тизими масаласида бўлиб ўтган илмий-амалий анжуманда хорижлик меҳмонлар ҳам иштирок этганини билдирди. Ана ...
21 may 2016
Ўзбек расмийлари миллий тил ривожи ва рағбатини ҳукумат фармонлари, қарорлари билан очилган университет ва унинг таркибида очилган ўзбек тили ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...