Cатира
17 march 2016

Қозоқ вазир ҳайкалнинг эмчагини кесмоқчи

Бундан 11 йил олдин Остонада ўрнатилган ва Қозоғистонлик талантли ҳайкалтарош Тўлепбой Эрбўлатнинг “Севишганлар” номли тахсинга лойиқ асари муҳофазакор фуқаролар эътирозига сабаб бўлган эди.

Ҳатто Остонанинг Шўлтоев деган яшовчиси ҳайкалга куйлак кийдириб бошига рўмол ўраб қўйди.

Бу эътирозлар ортидан Қозоғистон бадиий академияси ҳайкални ўрганиб “Эстетика ва тасвирий санъатнинг мукаммал намунаси” дея хулоса берди.

Шунга қарамасдан Қозоғистон маданият ва спорт ваазири Арстанбек Мухамедиули юпун кийинган аëл ҳайкалининг ортиқча бўртган жойларини эговлаб, рандалаш режаланганини билдирди.

ФБ блогери Айгул Утепова жоҳиллар талабига бўйсуниш оқибатлари ҳақида ëзади: «Қозоғистон аста секин фашизм сари оғмоқда. Нуротан партияси аъзолари ҳайкални – санъаткор ижодини ‘рандаламоқчи’. Эҳтимол, ҳатто ҳайкалтарошнинг ўзи ҳам бунга қарши бўлмас».

Хозир АҚШда яшаëтган тошкентлик рассом Сергей Игнатьев бу холатни салбий қабул қилди:

«Руҳан ҳаста мулозим инсоният нима хохлашини яхши билармиш. Агар унинг дидига бирон нарса ëқмаса ҳамма нарсани вайрон қилишга тайëр турибди.

Рўмол каби арзимас нарсадан бошланади ва пировардида тарихий ëдгорликларни портиллатиб вайрон қилиш билан тугайди. Энг мухими бу овсар мулозимнинг нимани тўғри ва нимани нотўғри деб билишида», деб таъкидлайди рассом.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
7 june 2016
Ўзбекистон телеканалларида мамлакат иқтисодиётининг «қудрати», «имкониятлари», дунёда салкам энг ривожланган экани тўғрисида эшитсангиз ажабланманг. Чунки 20 йилдан ошдики, фақат ...
19 may 2016
Eltuz.com нашри фермерларнинг бугунги абгор холатини акс эттирган рассом Элсеварнинг янги карикатурасини тақдим этади. Ўзбек фермерининг боши йил ўн ...
26 february 2024
Тарихчи олим Анвар Назир 2018 йилнинг 26 феврал куни «Элтуз» нашрига Қўқонда Қўқон мухториятининг 100 йиллиги тадбирини ўтказишга рухсат ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...