Асосий мавзулар
11 june 2018

Гулноранинг пуллари Тошкентга қайтиш арафасида

Ўзбекистоннинг марҳум президенти қизи Гулнора Каримовага тегишли бўлган, Швейцария банкларида музлатилган 800 миллион АҚШ долларидан ортиқ маблағнинг бир қисмини расмий Тошкентга қайтариш масаласи деярли ижобий бўлган.

Швейцария амалдорларидан бирининг EADaily нашрига билдиришича, бу маблағга Ўзбекистон ва АҚШ ҳукуматлари, шунингдек, Zeromax компанияси кредиторлари даъвогарлик қилиб келган.

Zeromax кредиторлари бу компаниянинг Г.Каримовага тегишлилигини исботлай олишмаган. АҚШ эса бу пуллар АҚШ долларида ва АҚШ банк тизимидан фойдаланилган ҳолда ўзлаштирилгани баҳонасида уларнинг бир қисми ўзига тегиши кераклигини даъво қилган.

Маълум бўлишича, Швейцария ҳукумати музлатилган пулларнинг асл эгаси Ўзбекистон ҳукумати, деган қарорга келган ва Ўзбекистон ҳукумати сиёсатидаги ўзгаришлар унга пулларни қайтариш учун ҳам қонуний, ҳам маънавий ҳуқуқ пайдо бўлди, деб ҳисобламоқда.

Бундай аввалроқ хориждан бошпана топган бир гуруҳ ўзбек фаоллари, жумладан, Ўзбекистон-Германия инсон ҳуқуқлари форуми Гулнора Каримовага тегишли бўлган коррупцион пулларни расмий Тошкентга қайтариб бермаслик талаби билан Швейцария ҳукуматига мурожаат йўллаганди.

Уларнинг фикрича, Ўзбекистон ҳукумати ҳали коррупцияга қарши етарлича кураш олиб бораётгани ва бу амалда ўз исботини тўлиқ топаётгани йўқ. Шунинг учун мазкур маблағнинг Ўзбекистон ҳукуматига топширилиши учун ҳали тегишли шароит мавжуд эмас.

Аммо сўнгги маълумотлардан кўринади, Швейцария ҳукумати ўзбек фаолларининг чақириғига қулоқ тутишни ўзига эп кўрмаган.

Халқаро кузатувчилар эса Ўзбекистонда кутилганидек кескин ижобий ўзгаришлар кузатилмаётганини айтишда давом этмоқда.

Жумладан, ўзбекистонлик мустақил тадқиқотчи, ҳозир Лондонда яшаётган Алишер Илҳомов АҚШ ва Ўзбекистон муносабатларидаги янги босқич халқаро ҳамжамият учун янги муаммолар туғдираётганини таъкидлади.

“Менинг мамлакатим аросатда. Агар у ўз ҳукумати сиёсатида коррупцияга қарши янада самаралироқ кураш олиб бориш мақсадида ислоҳотлар ўтказмаса, коррупциялашган капитализм ботқоғига ботади”, деб ёзди А.Илҳомов.

Унинг фикрича, Ўзбекистондаги ўзгаришларнинг аксарияти юзаки, шунинг учун АҚШ бу ерда тузилмавий ислоҳотлар фаолроқ ва тезроқ ўтказилишини талаб қилиши лозим.

“Президент Мирзиёев мамлакатнинг коррупцияга қарши кураш масаласидаги обрўсини кўтаришга тайёрлигини намоён этяпти. Бироқ у ҳали ҳам порахўрликнинг олдини олиш ва жазолаш механизмларини яратмаган”, дейди А.Илҳомов.

Сардор Азим
Eltuz.com

Тағин ўқинг
22 february 2018
Жиззахлик олти нафар фаол 21 февраль куни итларга қарши террорни тўхтатишни талаб қилиб, жамоатчиликка ва ҳукуматга мурожаат қилди. Жониворлар ...
30 august 2016
Кеча, 29 август куни, қатор интернет нашрлари, Ўзбекистон президентининг ўлими ҳақидаги хабарни чоп қилди, жумладан биз ҳам. Ҳозирга қадар ...
5 september 2025
Сўзбоши Роман муаллифи — таникли турк тилшуноси Профессор Аxмад Бейжон Эржилосун турк дунёсида номи чиккан олимдир. У Совет Иттифокида ...
2 december 2019
Қиш мавсуми бошланиши билан мамлакат вилоятларида электр тармоғидаги узилишлар тағин кучайди. Рассом Думҳам Фарғона вилояти, Бешариқ тумани, Телов қишлоғи, ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...