UzPoster
1 august 2023

APTIS – Ўқитувчиларнинг оч биқинига вазирлик зарбаси

Сўнгги ўқув йили давомида умумтаълим мактабларининг педагогларига 50 фоиз устама имтиёзи берадиган APTIS (British Council Aptis) имтиҳонларининг 1 августдан бошлаб сертификатлар рўйхатидан чиқариб ташлангани тўғрисида вазирлик қарори чиқди.
Бугун эрталабдан Элтузга бу ҳақда ўнлаб шикоятлар кела бошлади. Инглиз тили ўқитувчиларининг норозилигидан тармоқ жунбушга келди. Уларнинг айримларини келтирамиз, (имло хатолари сақланди. таҳр.)
Д. Р.: ”Кечагина Янги устама учун қарор чиқди. Унда аптис олиб ташлангани айтиляпти. Бу ноҳақлик òқитувчиларга нисбатан. Òқитувчини қадр қимматини кòтарамиз деган гап қаерда қолди…”.
М.М.: ”ХТВнинг ҳеч қандай огоҳлантиришларсиз тўсатдан бундай қарор чиқариши барча инглиз тили ўқитувчиларини саросимага солиб қўйди. Биз ўқитувчилар шунча пулни ва вақтимизни ёъқотамизми энди. Қарорни қайтадан кўриб чиқишларини сўрайман…”
С.С: “Aptis, Lingaskil, iTEP ҳақида турли ижтимоий тармоқлар орқали вазирлик манзилига мурожаат ёзинг! Ўз фикрингизни етказинг, изоҳ талаб қилинг! Тинч турманг, ҳаракат қилинг! Педагоглар қўй эмас, ҳар нарсага кўниб кетадиган, улар ҳам буни билишсин!…”
M.Р.: “Бечора ўқитувчиларга шу кам эди. Таътилда қиладиган ишимизни суриб қўйиб, ёзи билан тайёрландик. Болаларим касал бўлсада уларга сарфламай тўловини қилдим. Шуми ҳақиқат, бу нарсадан норозиман! Пулимизни 100 фоиз қайтариб беришсин!…”
Ш.А.: “Нима ҳаққингиз бор минглаб устозларни аҳмоқ қилишга! Яхшиси APTISни қайтаринг. Талаб қиламиз!…”
Н.: “Халқ таълими вазирлиги муҳокама қилмасдан 1 кунда янги қарор чиқарди. Ўқитувчилар устама сертификати бекор бўлди. Лекин август ичи икки мингдан ортиқ одам имтиҳон топшириш учун тўлов қилиб қўйган эди… Афсус…”
Г.Б.: “Ассалому алейкум аптис колиши хохламайман толов килиб койилган нима болади энди ишга киришга отадими аптис…”
Л.: “Бу нимаси? Хоп Аптис имтихони бекор қилинишини 1ой олдин огоҳлантиришмайдими миллионлаб ўқитувчилар регистрация қилиб қўйишган август сентабрга энди уларнинг C олганидан не фойда бекорга 750 000 минг пул тўлаганлари қолди ҳолос…”
Юқорида Элтузга келаётган шикоят ва изоҳларнинг айримларини қисман келтирдик.
Улар шу соатларда ҳам келишда давом этмоқда.
Aptis for teachers устамаларининг олиб ташланиши билан юзага келган ўқитувчилар норозилигини албатта тушуниш мумкин. Бу қарорнинг халқ муҳокамасига қўйилмагани, айнан ўқув йили бошланиши олдидан эълон қилиниши, шусиз ҳам бошқа даромади бўлмаган, ёз бўйи фақат имтиҳонга тайёрланган педагогларнинг оч биқинига берилган зарбадир.
Лекин Элтуз бошқа инглиз тили ўқитувчиларининг ҳам фикрини ўрганди. Уларнинг фикрича, APTIS имтиҳонлари топширишга қулай ва осон бўлгани билан кўпчилик педагогларга маъқул келишини билдиришди.
“Мен нима учун олиб ташлашганларини билмайман, лекин бу кўрсатилган рўйхатдаги сертификатлар ичида, жумладан APTIS жуда осонлиги ва онлайн топширилиши билан кўпчиликка ёқаётган эди”, дея фикр билдиради Хоразм вилоят педагогика Университети ўқитувчиларидан бири Элтузга.
Яна бир фикр, АPTIS ва бу каби сертификатлар ўқитувчининг тўлиқ салоҳиятини яъни ўқитиш методикаси ва педагогик маҳоратини баҳоламай фақат инглиз тилини билиш даражасини баҳолаши тўғрисида:
“Яъни, инглиз тилини билди дегани, ёки тестдаги а, б, с, д жавобларидан керагини белгилаб имтиҳондан ўтгани, ҳали бу тилни ўқита олади дегани эмас. Шунинг учун ҳам бу олиб ташланган бўлиши мумкин.” дейди яна бир Элтуз суҳбатдоши.
У шунингдек, дарғазаб ҳамкасбларига бошқа турдаги имтиҳонларни топшириб кўришни маслаҳат беради. “Рўйхатда 16 дан ортиқ бошқа сертификатлар ҳам бор, шундан фақат APTIS олиб ташланган. Бошқа турдаги имтиҳонларни топшириш қайтага ўқитувчилар билимини чархлашга ёрдам беради”, дейди Элтуз суҳбатдоши.

Тағин ўқинг
15 september 2016
Тошкентдан олинган хабар ва фотоларга кўра Чорсудаги Тил ўргатиш марказининг уч қаватли биноси бузилган. Бу ҳақда Eltuz.comга тошкентдан мактуб ...
6 october 2025
Аxмад Бейжон Эржиласун Эшик такиллади. “Нега бунча қаттиқ уришади”, деб ўйлади Гулнор ва эшикни очди. Остонада Корлиғашев турарди. Сочлари ...
22 november 2025
Ўзбек зиëлиларининг деярли ҳаммасини бир ҳатар таъқиб қилади. Бу «Фитна назарияси»(conspiracy theory) ва конспиролоогия алжираши. Кейинги 40 йиллик сиëсий ...
7 april 2015
Қудрат Бобожон Биз ҳар куни хабарлар оламиз, мамлакатда кун сайин демократия заифлашаётгани, диктатура кучайиб бораётгани ҳақида.  Эҳтимол, оддий авом ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...