Асосий мавзулар
3 august 2023

Собиқ мактаб директори: Милтиқ бўлса, отиб ташланг!

Элтузга обуначилардан бири Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ва Сурхандарё вилояти Сариосиё туманидаги 28-мактабнинг собиқ директори Умида Турсунова ўртасида бўлиб ўтган даҳанаки тортишув тасвирланган видеони йўллади.
Элтуз манбасига кўра, видоеода ўтган ҳафта охирида бўлиб ўтгани айтилаётган селектр тасвирланган.
Ундан Улуғбек Қосимовнинг Умида Турсуновани 28 мактабдаги иш муҳитини бузишда айблагани англашилади.
Вилоят ҳокими Умида Турсуновага қарата “бутун дунёга шарманда қилдингиз” дейди.
Бунга жавобан Умида Турсунова вилоят ҳокимига асл воқеликдан хабардор эмаслигини айтади.
Улуғбек Қосимов эса 28 мактабга директор бўлишга Умида Турсунованинг ҳаққи йўқлигини айтади.
Ўз навбатида мактаб директори вилоят ҳокимига “милтиқ бўлса, отиб ташланг,” дея эътироз билдиради.
Даҳанаки тортишув сўнгида Умида Турсунова ички ишлар органлари ҳамроҳлигида мажлис залидан олиб чиқилади. Чиқиб кетаркан у вилоят ҳокимига қарата: «Ҳайф сизга вилоят ҳокими!» дея хитоб қилади.
Умида Турсунова ўтган йили Ўзбекистон жамоатчилиги эътиборига тушган эди.
Сариосиё туманида 28-мактабнинг ўқитувчи-ходимлари ва директор ўртасида жанжал акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларни уйғотди.
Ўшанда мактабдаги айрим ўқитувчилар Ўзбекистон раҳбариятига очиқ мурожаат билан чиқиб, Умида Турсуновани ишдан бўшатишни талаб қилгандилар.
Кўп ўтмай Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармаси Умида Турсунованинг вазифасидан озод этилганини маълум қилди.
Улуғбек Қосимов ва Умида Турсунова ўртасидаги тортишув афта ўша жанжалнинг давомидек кўринмоқда.
Собиқ мактаб директорининг тақдири ҳозирда Элтузга аниқ маълум эмас.
Аммо, тасдиқланмаган маълумотларга кўра, мазкур селектр йиғилишидан кейин Умида Турсунова ҳибсга олинган ва у мактабга директорлик қилган давр қайта текширувдан ўтказилмоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
8 august 2025
Бугун юртимиздаги илмий жамоатчилик учун катта тўй — буюк шарқшунос, академик, қомусий олим, маънавият фидойиси Неъматулла Иброҳимовнинг 80 ёшга ...
14 january 2026
Альберт Эйнштейн Ўзбекистондан Парижга келган раққосанинг қўл рўмолига ëзган формула нима эди? Бу формула вақт туйнуги борлигини кўрсатувчи энг ...
25 november 2017
Андижон шаҳри ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев 20 ноябрь куни таълим тизими ходимлари билан ўтказган мажлисида ўқитувчиларга «ойлик беришнинг янги шарти»ни ...
17 may 2019
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Алламжонов 15 май куни фейсбук саҳифасида айрим сайтлардан тўсиқлар олингани иддаоси ортидан ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...