Асосий мавзулар
12 september 2023

Мўйноқдаги қўйларга қайтсак.. 

Жорий йилнинг 6 сентябр куни Мўйноқда чорвачиликни ривожлантирмоқчи бўлган Чорва Мўйноқ Бош директори Полвонназар Раҳимовнинг Қорақалпоғистондаги расмийлар сансоларлиги ва халқ банкининг бюрократ раҳбарларидан норозилиги акс этган видеолавҳани намойиш қилгандик. Лавҳа эфирга кетгани ортидан Мўйноқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати муносабат билдирди.

Биз Мўйноқ туман мулозимларидан ишга тўғри ëндашиб, тадбиркорга кредит бериш бўйича тайинли ва жиддий ҳаракат кутган эдик.

Бунинг ўрнига Мўйноқ расмийлари Раҳимов фирманинг муассиси эмас, президент қарори эндигина чиқди, каби куракда ҳам турмайдиган важ корсонларни ëзишга вақт сарфлашган.

Мўйноқ туман ҳокимлигига Полвонназар Раҳимовнинг Бош директор экани ҳақидаги буйруқ нусхасини тақдим қиламиз.

Президент қарори энди чиқди, деган гапни айтиш билан Мўйноқ туман мулозимлари Янги Ўзбекистонда тадбиркорларга муносабатдан умуман бехабар эканлигини кўрсатишди.

Мўйноқ туманидаги амалдорлар, хусусан жаноб ҳоким Ўзбекистон президентининг 2016 йилдан бери тадбиркорларга имтиëз берувчи ўнлаб қарорлар чиқарганини билмас экан.

Шу ўринда яна бир гап. Элтуз телеграмм канали ва Ютуб тармоғида қолдирилган изоҳларда Полвонназар “Раҳимов хонқали, “мўйноқни одами эмас” деган камситувчи ва сепаратизмнинг сассиқ ҳиди уфуриб турган юзлаб изоҳлар қолдирилди.

Биз бу изоҳларни жоҳил ва қолоқ одамлар ëзди, дея игнор қилдик.

Аммо Мўйноқ туман ҳокимлиги ахборот хизматининг “раддияси”ни ўқиб, бу носоғлом микроб туман амалдорлари ичида ҳам борми, деган савол пайдо бўлди.

Ўзбекистон республкаси ватандоши мамлакатнинг барча жойида бир хил ҳуқуққа эга эканлигини эслатиб қўйишни жоиз деб топдим.

Шу ўринда “Одамлар газета орқали гаплашади” деган эски гапни айтсам. Жамият ўз муаммоларини мулозимлар ëрдамида ечолмагани учун ҳам матбуотга мурожаат қилади.

Мана, худди қўйбоқар Полвонназар Рахимов мурожаат қилгани каби.

Яна қўйларимизга қайтиб кредит ололмай оввораи сарсон бўлган тадбиркор Полвонназар Раҳимовга минбар берсак.

видео

Мўйноқдаги сансолар раҳбарлар ва Халқ банкининг бюрократлари боис оввораи сарсон бўлган тадбиркор ҳасрати эди.

Шу ўринда 2024 йилда Ўзбекистон президенти тадбиркорлар билан учрашувни Нукусда ўтказишини айтиб қўйсам.

Хўш, Мўйноқдаги жаноблар бу учрашувда танқид қилинишдан қўрқмайдими?

Элтуз тадбиркорлар билан боғлиқ вазиятни кузатишда давом этади.

Лайк босинг. Обуна бўлинг, аммо бефарқ бўлманг. Ҳақ олинади ва зинҳор берилмайди.

Тағин ўқинг
30 august 2022
Муҳаммад Солиҳ билан кечган суҳбатнинг 5-қисми дўстлик ва нонкўрлик ҳақида. «Мен ҳайрон қолардим: дунёда ёмонроқ ишлар бор. Қотиллик бор, ...
3 september 2020
Рамзан Қодировнинг 22 ёшли қизи вазир ўринбосари бўлгани ҳақида деярли барча ўзбек интернет сайтлари ёзди. Лекин бу хабарнинг ўзбек ...
8 january 2017
“Истанбул хавфсизлик идораси бу исқиртни “ўзбек” деб айтди, бундан олдин қирғиз ва уйғур деган гапни айтган эди», дея ёзди ...
25 june 2025
2017–2019 йилларда Адлия вазири ўринбосари, 2021–2024 йилларда эса Бухоро вилояти прокурори бўлиб ишлаган Маҳмуд Истамов яна ҳукуматдаги юқори лавозимга ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...