Асосий мавзулар
14 october 2025

Покистон-Афғонистон чегарасида кескинлик кучайди

(Элтуз таҳлили)

2025 йил октябрь бошида Покистон ва Афғонистон ўртасида Дюранд чизиғи бўйлаб қаттиқ тўқнашувлар бошланди. Покистон «Теҳрик-е-Талибон Покистон» (ТТП) гуруҳининг Афғонистондаги база ва яширинган жойларига ҳаво ва ердан зарба берди. Бу ҳужумлар Хўст, Пактико ва Нангарҳор вилоятларини қамраб олди. Покистон буни ўзини ҳимоя қилиш деб атади. Исломободнинг маълум қилишича, ТТП жангарилари Афғонистон ҳудудидан чегара орти ҳужумларини уюштирмоқда.

Покистон ҳужумларига жавобан Толибон назоратидаги афғон кучлари чегарадаги постларга қуролли ҳужум қилди. Кобул 58 покистонлик аскар ҳалок бўлганини ва 25-та чегара пости эгалланганини билдирди. Покистон эса 200 дан ортиқ Толибон жангариси йўқ қилинганини, 23 аскари ҳалок бўлганини тасдиқлади. Барча асосий чегара ўтиш жойлари ёпилди ва икки давлат ўртасидаги савдо бутунлай тўхтатилди.

Покистон Толибон ҳокимиятга келганидан буён Афғонистон билан ҳамкорликка умид қилиб келаётганди. Аммо ТТПнинг қайта фаоллашуви, унинг Толибонга ғоявий яқинлиги ва Афғонистондаги паноҳгоҳлари икки томон муносабатини ёмонлаштирди. Покистон Толибонни жангариларни ҳимоя қилаётганликда айбласа, Толибон Покистоннинг чегара орти ҳужумларини Афғонистон суверенитетни бузиш деб ҳисоблайди.

Ўзбекистон учун Афғонистондаги барқарорлик жуда муҳим. Бу тўқнашувлар минтақавий хавфсизликка, иқтисодий лойиҳаларга ва савдо йўлларига таҳдид солади. Афғонистон орқали ўтувчи темир ва транзит йўллари хавф остида қолиши мумкин. Толибон ва ТТП ўртасидаги муносабатдаги ноаниқлик эса минтақадаги хавфсизлик муаммоларини кучайтиради.

Ўзбекистон доим тинчлик тарафдори бўлиб келган. Аммо бу воқеалар фақат дипломатик баёнотлар эмас, балки аниқ сиёсий ва хавфсизлик чоралари талаб этиладиган воқелик эканини яна бир бор кўрсатмоқда.

Бундай вазиятда Ўзбекистон учун энг мақбул йўл — тинчликпарвар, бетараф позицияни сақлаб, ҳар икки томон билан мулоқотни давом эттиришдир. Шу билан бирга, чегара хавфсизлигини кучайтириш, транзит лойиҳаларда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилиш ва минтақавий ҳамкорликни чуқурлаштириш зарур.

www.eltuz.com

Тағин ўқинг
14 january 2026
Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида яшовчи фуқаро маст ҳолатда ички ишлар органларига қўнғироқ қилиб, АҚШ президенти Дональд Трамп устидан шикоят ...
26 august 2025
Тожикистонда фолбин ва сеҳргарларга мурожаат қилганлар ва уларнинг хизматларидан фойдаланган мижозлар учун маъмурий жавобгарлик жорий этилди. Бундай хизматларга мурожаат ...
5 september 2025
Оқ қуëним аломат,отини қўйдим СаломатДикир-дикир ўйнайди,лимон берсам емайди. Жиззахлик талаба Сайфиддин Оканов Шавкат Мирзиёевга ўзи ёзган шиғирни ўқиб берди. ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...