Видео
4 april 2015

Нафратлан мендан, Каримов! Қаттиқ нафратлан!

Ислом Каримовнинг жирканиш ҳиссини кўпроқ қўзитиш учун, Швецияда яшовчи журналист Қудрат Бобожонов, қўлига супурги олиб Стокҳолм кўчаларини супура бошлади.

Июн ойида ўзининг мамлакат устидан ҳукмронлигининг 24 йиллигини нишонлаган Ўзбекистон президенти, ушбу юбилейдан икки кун олдин ўзбек халқидан нафратига иқрор бўлди.

Россияга ишлагани чиқиб кетган беш миллион атрофидаги ўзбеклар, 30 миллионлик мамлакат аҳолисининг асосий қисмини ташкил этувчи шахсларни Каримов шунчаки «жирканч ва дангаса» кимсалар дея атади.

У Москва кўчалари ва майдонларини супураётган ўзбеклар фақат жирканиш туйғусини қўзғаши мумкинлигини айтди. Улар ўзбек халқини шарманда қилади. Қўл узатиб туришдан кўра ўлим афзал, деди.

2006 йилдан буён Швецияда қувғинда яшаётган журналист Қудрат Бобожонов жирканчли ўзбек ролини ўзида синаб кўришга қарор қилди.

Стокҳолмда ҳар куни фаррошлар кўчаларни ялтиратиб тозалашади, бунинг учун 3-4 минг евро ойлик олишади ва бу иш жирканчли ҳисобланмайди.

Балки у ердаги фаррошларнинг аксарият қисми ўзбеклар бўлмагани учундир, дея мулоҳаза қилади Бобожонов.

Ва уларга, Каримов ибораси билан айтганда, бошқа халқлардан ажралиб турадиган ўзбекларга хос бўлган сифатларнинг кераги ҳам йўқ.

Бироқ, нима бўлмасин, Бобожонов эксперимент қилиб, ўзига супурги ясади.

Бутун иш давомида, унинг сўзларига кўра, у йўловчиларнинг ундан нафратланувчи нигоҳларини сезмади, ҳеч ким унга – “бундан ўлим афзал!” дея шипшимади.

Балки бу, Каримовнинг Стокҳолм бўйлаб сайр қилмагани ва троллейбусда ўтмагани учундир?

У кўриб, шу аллақачон юрагимни хижил қилиб келарди, дермиди…

Тағин ўқинг
21 july 2016
Аввал ҳам айтганмиз, «Қишлоқ ҳаёти» ажойиб газета. Қишлоқ одамларига, деҳқонларга экинни қачон экиш, гўнгни қачон қаерга ишлатиш борасидаги қиймати ...
26 june 2017
39 инчи Халқаро Москва кинофестивали танловида Россияни тамсил қилган уч асосий кинодан бирини Тошкентда туғилган рассом ва режиссер Рустам ...
24 october 2023
Элтуз 21 октябрда Дадахон Тоҳиров исмли шахс Фарғона вилояти Данғара тумани Пахлавон балиқхонасида Ўзбекистон тумани ИИБ бошлиғининг акаси ва ...
13 march 2019
Ғайрат Бобожонов 50 ëшда. Шундан 25 йилини журналистикага бағишлади. Журналистик фаолиятини Ўзбекистон тарихидаги илк мустақил телеканалда 1994 йили бошлаган ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...