Асосий мавзулар
12 april 2017

Антигинеколог имом журналистларни фитнада айблади

Эркакларнинг доялик қилишига қарши маърузаси билан танилган тошкентлик 42 ёшли имом Сайфуддинов мавзуни ёритган журналистларни фитнада айблади.

«Эркак кишини эркак доктор, аёл кишини аёл доктор кўрмоғи – бу, шариатимизнинг талаби», – дея ўзини оқлади Тошкентнинг Юнусобод тумани имом-хатиби Раҳматуллоҳ Сайфуддинов ўзининг 7 апрел куни жума маърузасида.

Бундан илгариги маърузасида буни у «шармандалик» дея атаган, бу эса тармоқ юзерларининг изоҳлари ва сайтларда турли баҳсларни келтириб чиқарганди.

Имомнинг чақириғи ортидан, Элтуз нашри вазирликка шикоят қилган Фарида Шарифга тазйиқлар бошлангани ҳақида ҳам ёзган эди.

Унинг кейинги иддаолари тағин жиддий саволлар туғдиради.

Тиббиёт муассасалари иккига ажратиладими?

Агар имомнинг сўзларига кўра «эркак кишини эркак доктор, аёл кишини аёл доктор кўрмоғи» шарт бўлса, тиббиёт муассасаларини тенг иккига ажратиш керак бўладими?

Имомнинг иддаолари мамлакат президенти Мирзиёевнинг тиббиёт тизимини ислоҳ қилиш ҳақидаги кескин танқидий чиқишларидан сўнг янграй бошлади.

Ўзбекистондаги тиббиёт тизимининг энг оғриқли муаммолари мутахассис врачларнинг мамлакатни ташлаб ҳорижга чиқиб кетишаётгани ва коррупция экани ҳақида кўп гапирилди.

Шу маънода тағин саволлар туғилади.

Бемор аёллар ва эркаклар учун алоҳида шифохоналар ва мутаҳассисларни – тиш докторлари, юрак, саратон, жигар касалликлари билан шуғулланувчи шифокорларни қаердан топамиз?

Агар мусулмон дунёси учун имом айтган талаблар жоиз бўлса, узоқ ўтмишда бу муаммо қандай ҳал этилган?

Ибн Сино давридаги тиббиёт олимлари аёл ва эркак анатомиясини қандай ўрганишган?

Бу гаплар рус тиллиларга тегишли бўлмаса…

Ўз маърузаси фақат ўзбекларга тааллуқли экани ҳақидаги Юнусобод имомининг яна бир иддаоси одамларни яна ҳам кўпроқ таажублантиради.

«Рус тиллиларга тегишли эмас бу гап», – деган эди жумладан имом ўзининг 7 апрел куни чиқишида.

Наҳотки энди замонавий медицина беморларни нафақат жинси, балки тилига қараб бир нечта гуруҳларга ажратиши керак бўлса.

Имомнинг тиббиётга сексизм қаҳрабоси орқали қараши – яъни беморларни жинсий аломатига кўра ажратиши, бунинг устига миллатига кўра бўлиши, жамиятда янги жиддий муаммолар туғдирмайдими?

Бошқа томондан эса бу, миллий анъаналар ҳақидаги гапларга ишониб, сал бўлмаса ўз қайлиғидан ажралиб қолаёзган «Кавказ асираси» филми қаҳрамони ҳолати каби кулгилидир.

Айни абсурд ҳолатлар Элтузнинг бир минутлик ижтимоий видеосига жамланди.

Видео: https://youtu.be/KZWyyvHNxew

Eltuz.com

Тағин ўқинг
15 june 2025
Истанбул Бош консулхонаси томонидан Туркияда сексуал тажовузга учраб оғир аҳволда қолган вояга етмаган ўғил бола Ўзбекистонга қайтарилди Фуқаро T.O.ning ...
20 october 2023
Дунëда энг қиммат нарса – бу одамга бўлган ишонч кредити. Банкдан қарз олмоқчи бўлсангиз сизни текшириб тафтиш қилишади, муаммоли ...
2 december 2020
1 декабрдан Ўзбекистонда ҳукуматнинг “Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан, ...
15 april 2020
Ҳаво бугун ҳам бузуқ. Кечаси яна ёмғир ёғди. Туни билан безовта ухладим. Нам ҳавога оёғим оғриди. Кўрган тушларим эса ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...