Cатира
14 june 2017

Мирзиёев ўзбек сиёсати Гулливерига айланди (видео)

Президент Шавкат Мирзиёевнинг вилоятларга хизмат сафарлари ўзбек телеканаллари орқали буюк воқеа каби талқин қилинмоқда.

Айниқса 2-июнь куни Мирзиёевнинг Андижонга сафари акс этган МТРКнинг «Давр» ва «Ахборот» лавҳаларида Шавкат Мирзиёев шахси ошиқча кўкларга кўтарилди.

«Муҳтарам президентимиз!» калимаси студия суҳандони, репортажни тақдим этаётган мухбир ва интервью берувчилар томониданмуттасил такрорланди.

Жумладан, айрим андижонликлар президентнинг «шаҳарга ташриф буюришининг ўзи» улар учун катта бахт эканини билдиришди.

Халқнинг ўзгаришлардан ҳаддан зиёд бахтиёрлигини кўриб, Мирзиёев қулоқларига ишонмай, халқдан  «Бу ўзгаришлар ростми ё ёлғонми?» дея сўрайди.

«Рост! Рост!», деган хитоблар ёғдай ёққан Шавкат Мирзиёев:

«Мана шу гапларинг менга жуда куч бағишлаябди. Жамиятимиз қачон ўзгаради, агар биз каттаконлар пастга тушиб халққа хизмат қилса» дейди.

Айни манзарадан илҳомланган рассом Туз Мирзиёевни майда одамлар даврасидаги каттакон дев шаклида акс эттирди.

Рассом Туз
Eltuz.com

Eltuz.com
Тағин ўқинг
12 august 2019
Рассом Кирпиeltuz.com
22 september 2018
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи собиқ директори Журъат Мелиқуловга жиддий тан жароҳатлари етказганлар устидан тергов якунланиб жиноят иши судга ...
22 october 2015
Бугун эрталаб таксида ишга кетаётган маҳалимда,мени қитмирлигим ишга тушиб ҳукуматни ва сиёсатни мақташга тушдим. Шу маҳал такси ҳайдовчиси менга ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...