Видео
7 july 2017

Ўзбек видеоблогери: «Россиядан қайтгач, Хоразмга мослашишим қийин бўлди»

Ўтган ҳафта Санкт Петербургдан Хоразмга қайтган Shuxdil канали блогери Шуҳрат Машарипов жонли видеолари билан машҳур бўлди.

Қисқа вақт ичида унинг обуначилари сони 6 мингдан ошди, каналга кириб кўрувчиларнинг умумий сони эса бир миллионга яқинлашди.

Бозорлар, емакхоналар, сартарошхоналар, спиннер ўйинчоғидан ҳайратга тушган Урганчдаги мушук ёки Шовот каналига экшн камера билан шўнғиш каби оддий нарсалар – бугун унинг каналини ҳорижлик ўзбеклар олдида машҳур қилган мавзулар бўлмоқда.

Элтуз мухбири билан суҳбатда Шуҳрат Машарипов олдинига одамларга камера билан яқинлашиш қийин бўлгани, бироқ бунга тезгина мослашиб кетганини билдиради.

7 июл куни Shuxdil Урганч Бозоридан ушбу видеони тармоққа қўйди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 february 2018
МХХ раиси Рустам Иноятов ўз дахлсизлигини Москва орқали олгани ҳақида «Эрк» партияси раиси Муҳаммад Солиҳ ўз манбаларига таяниб билдирди. ...
29 april 2020
Андижон вилоятининг Андижон туманида участка нозирлари ва маҳалла фаоллари янги тузилган «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобига аҳолидан уйма-уй юриб ...
11 january 2021
Сурхондарёда ҳайвонот боғи ходимлари кийик гўштини Янги йил дастурхонига тортмоқчи бўлишгани борасидаги айбловларни Термиз шаҳри прокуратураси ўрганмоқда.  Прокуратура “Элтуз” ...
6 october 2025
30 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда Тошкентда II гуруҳ ногиронлиги бор бола калтаклангани ҳақида хабар тарқалди. Бу ҳақда Болалар Омбудсмани ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...