Асосий мавзулар
4 october 2017

Журналист Солижон Абдурахмонов қамоқдан чиқарилди

4 октябр куни тушдан кейин 67 ёшли маҳкум журналист Солижон Абдураҳмонов Қаршидаги Шайхали қамоқхонасидан озод этилди. Фото: Ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташановнинг фейсбук саҳифасидан.

2008 йилнинг 10 октябрида сиёсий мотивлар билан қамалган ўзбек журналисти Солижон Абдурахмонов роппа роса тўққиз йил қамоқ жазосини ўтади.

Ўша йили журналистнинг машинасига гиёҳванд ташланиб қамоққа олинганидан буён ўтган давр мобайнида Ўзбекистондаги очиқ жамият, инсон ҳуқуқлари ташкилотлари, халқаро ва дипломатик идораларнинг журналист ҳимоясига қилган чиқишлари жавобсиз қолди.

2014 йилнинг 30 ноябри куни эса Йоханн-Филипп Палма номидаги немис жамғармаси Солижон Абдураҳмоновни юксак халқаро мукофотга тақдим этди.

Бу тантанали маросимда ҳам на Абдурахмоновнинг ўзи, нада унинг қариндошлари иштирок эта олишмади.

Германиянинг Шорндорф шаҳрида ўтган 2014 йил учун Сўз ва матбуот эркинлиги мукофоти лауреати бўларкан мукофотни унинг ҳориждаги ҳамкасблари қабул қилиб олишган эди.

Қорақалпоғистонлик журналист Солижон Абдураҳмоновнинг озод этилишидан бир кун олдин, «Элтуз» нашри бошқа бир фаол, ўн йилдан ортиқ ҳибсда сақланган 38 яшар Аъзам Фармоновнинг ҳам қамоқдан озод этилгани ҳақида хабар берган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
9 january 2017
2016 йилнинг июлида Амстердам суди Takilant офшор компаниясининг Ucell мобил операторидаги 135 миллион АҚШ долларига баҳоланган 6 фоиз улушини ...
29 march 2021
«Фергана» агентлигининг ёзишича, кўп масалаларда ўзбек расмийларини танқид қилган тошкентлик блогер Миразиз Базаров 28 март, якшанба куни кечқурун ўз ...
17 august 2020
Россия ва Беларусь ҳарбий жамоалари “АрМИ-2020” халқаро армия ўйинларининг “Йўл патрули” мусобақаларида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келди. Россия Мудофаа ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...