Асосий мавзулар
9 february 2018

Сифатсиз «Асл бахт» ширинлиги бозордан йиғиштириб олинди

Тошкентнинг «Ўрикзор» бозоридан харид қилган «Асл бахт» ширинлиги сифатидан шубҳаланган журналист Малоҳат Эшонқулова 4 февраль куни ўз суриштирувини ўтказди.

«Мен «Ўрикзор» бозоридан шунақанги чиройли қадоқланган бир қути пирожний сотиб олгандим. Уйга келтирсам, ниҳоятда сифатсиз, расво экан. На чиқарилган санаси ёзилган, на сақланиш муддати ёзилган, қадоғига на ишлаб чиқарувчи тадбиркорнинг, на цехнинг манзили бор. Ҳеч нарса кўрсатилмаган. Пирожнийни кўрсангиз, егингиз келиб, сўлагингиз оқади. Уйга олиб келиб еганимиздан сўнг аҳволимиз ёмонлашди», дея эслайди Эшонқулова.

Кўнгилни айнитар даражада сифатсиз ширинликлар

Эртасига эрталаб Эшонқулова маҳсулотнинг зарарли экани ҳақида СЭС (Санитария эпидемиология станцияси) истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўлимига бориб ариза ёзади, кейин эса ширинлик сифати юзасидан истеъмолчилар фикрини ёзиб ола бошлайди.

Қутидаги «ширинлик»дан татиб кўрган шахсларнинг барчаси унинг сифати пастлиги, кўнгилни айнитар даражада расволигини, муддати ўтиб кетгани, арзон ва яроқсиз масаллиқдан тайёрланганини билдиришади.

Тушга яқин, соат 13.00 да «Ўрикзор» бозорининг 7-павильонида ўша ширинликлар сотиладиган дўконга солиқчилар, СЭСнинг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими ходимлари келиб, Эшонқулова шикояти асосида «разбор» бошлашади…

«Тадбиркорнинг рухсатисиз текшириш мумкинмас!»

Маълум бўлишича, Мансурхон ака исмли қўқонлик тадбиркор ишлаб чиқараётан шу номдаги ширинликларнинг муддати беш ойдан ортиқ ўтиб кетган, бунинг устига қадоқланган қутиларда чиқарилган муддати кўрсатилмаган.

Озиқ-овқат махсулотлари билан боғлиқ яна бир жиддий муаммо уларнинг сифати олдиндан текширилмасдан савдога чиқарилишида, дейди журналист.

«СЭС қачон озиқ-овқат махсулотидан кимдир заҳарланиб, касалхонага тушганидан кейингина текшириш ҳуқуқига эга экан. Яна бир муаммо, одамларимиз, яъни истеъмолчиларнинг ҳеч қачон ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишни билмаслигида…».

Аризаси юзасидан анча талашиб тортишганидан кейингина СЭС маъмурлари пишириқларни текширишга мажбур бўлишади. Бироқ журналист шу «текшириш» жараёнида ҳам савдо хизмати кўрсатиш, ишлаб чиқаришнинг ниҳоятда сохталашиб кетганига, коррупция ва бойишга қаратилганига гувоҳ бўлганини айтади.

«СЭС ходимлари менинг шикоятимга қарамай, тадбиркорнинг рухсатисиз маҳсулотни текширишга олмасликларини айтишди. Ўринбосари 3 бўлак олиб текширамиз деб турганида, бошлиғи келиб қолиб, «йўқ, мумкинмас!» деб туриб олди», дейди у.

СЭС рейдидан сўнг дўкондаги барча ширинликлар «Ўрикзор» бозоридан араваларга ортилиб, қаергадир олиб кетилган.

Озиқ-овқатдан заҳарланиш тез-тез учрайдиган ҳолат

Ўзбекистонда одамларнинг озиқ-овқат маҳсулотларидан оммавий заҳарланиши сўнгги йилларда тез-тез учрамоқда.

«Элтуз» нашри 5 февраль куни Наманганнинг Косонсой туманида 36 киши калла-поча ва хасипдан заҳарланиб шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар берган эди.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида эшак гўштидан тайёрланган колбасалар шов-шувга сабаб бўлган эди.

Май ойида эса Андижоннинг Шаҳрихон туманида юзлаб одам сифатсиз музқаймоқдан заҳарланган эди.

Видео: https://youtu.be/YGf2bdWIEA4

Eltuz.com

Тағин ўқинг
4 august 2018
«Айтдим-ку, юқорининг буйруғи билан сизларга шу айбларни қўйишга мажбурмиз, деб. «Ким ўша юқоринг? Каримовми?» Менинг сўнгги саволимга терговчи Илҳом ...
4 november 2015
Қудрат Бобожон Eltuz.com Абдулазиз Каримнинг янги “Ғариб оғоч” ашуласини тингларкан қандайдир кайфият мени ҳеч тарк этмади, на қўлим ишга ...
24 october 2016
Ўзбекистондаги сиёсий партиялар 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган президент сайловига ўз номзодларини кўрсатиб бўлди. Энг сўнггида муваққат президент ва ...
15 august 2017
Ёдгор Обид – 1940 йилда Тошкент тумани Кўктерак мавзейида туғилган. Москвадаги Олий адабиёт Институтида таҳсил олган. «Оққуш эртаги» номли ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...