Асосий мавзулар
13 march 2018

«Озодлик» радиосига таҳдид қилган имом диний идора назоратига олинди

Тошкентнинг Мирза Юсуф масжиди имоми Раҳматулло Сайфуддиновга 9 март куни «Озодлик» радиосини лаънатлаб, унга «жаноза ўқигани» ортидан Вазирлар Маҳкамасининг Дин ишлари қўмитаси томонидан огоҳлантириш берилди.

Ўзини психогенетика мутахассиси санаган имомнинг радио журналистларига таҳдиди «Озодлик»нинг 65 йиллиги санасига тўғри келди.

«Озодлик»нинг ўзбек хизмати директори Алишер Сиддиқов 65 йиллик тарихида радио касб тамойилларига амал қилишга интилиб келаётгани ва айни материалда ҳам холисликка тўла риоя қилинганини айтди.

Имомнинг журналистларни ҳақорат қилишига унинг фейсбукда тарқалган «хотинлар жинсий алоқа пайтида эри эмас, турк сериалларидаги чиройли эркакни хаëлига келтирса, бундай аёллардан «ҳаворанг (гей) болалар» туғилади”, деган фикридан иқтибос келтирилиши сабаб бўлган эди.

«Элтуз» мухбири 12 март куни Дин ишлари қўмитаси масжидлар бўлими ходими билан телефонда боғланди ва журналистларга таҳдид қилган имом диний идора назоратига олинганини аниқлади.

Маълум бўлишича, Сайфуддинов жума куни қилган маъруза тафтиш учун экспертизага берилган, ўзи эса Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари идораси тарафидан огоҳлантирилган.

Имом «турк сериаллари»га қарши 2 март кунги чиқишида гапирган эди.

9 март кунги маърузасида эса у «турк сериаллари» ҳақида гапирмаганини айтиб, унинг фикридан иқтибос келтирган журналистларни 7-асрда яшаб ўтган бир арабнинг набираларидир, деб атади.

«Мен очиқ-ойдин айтаман, «Озодлик» Убай ибни Салул бошчилигидаги ўша мунофиқларнинг неваралари!» дейди у.

Шундан сўнг 17 минутлик маърузасида имом радио устидан “жаноза» намозини ўқигани ҳақида баёнот беради.

Бундан илгари эркакларнинг гинекология билан шуғулланишга ҳақи йўқлиги иддаоси билан машҳур бўлган имом бу сафар ўзини психогенетика мутахассиси ҳам деб атади.

«Психогенетика – бу янги фан. Ўзим мен бу фанни ўқияпман, бунда мен мутахассисман», деди Сайфуддинов.

Имомнинг «турк сериалларни кўриб, чиройли эркакларни тасаввур қилган аёллардан «ҳаворанг» болалар туғилади», деган фикри юзасидан «Элтуз» нашрига интервью берган канадалик ўзбек ҳуқуқшуноси Дилсора Фозилова буни илмсизликдан бошқа нарса эмас, дея ҳисоблашини билдирди.

Ҳуқуқшуноснинг фикрича, бугун имомларнинг ижтимоий тармоқлар орқали бу гапларни тарқатиши кулгилидир.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
9 august 2023
Бир хил алкашлар ароққа тўйгач, ҳовлидаги сўри ёки айвонда келини, қизи кўзи ўнгида битта юпқа иштонча – трусида ухлайди, ...
6 september 2018
«Мабодо, бир кун келиб озодликка чиқсам-у, китоб ёзиш насиб қилса, “андижонлик йигит” деб эсласам, у ўзи ҳақда гап кетаётганини ...
7 april 2018
Амир фармонида нуфузли кишилардан иборат мажлис, давлат хазинасини таъсис этиш ва мамлакат бюджетини белгилаш, пойтахтда босмахона очиш, саноат ва ...
21 april 2016
«Адолат» газетаси пичоқдан жароҳат олган фуқарони операция қилган шифокор беморнинг яқинларидан пул олгани учун жиноий жавобгарликка тортилгани ҳақида ёзди. ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...