Асосий мавзулар
19 april 2018

Ўзбек аëли калиш ичида 5000 қути сигаретни Туркияга олиб киришга уринди

Истанбулдаги Отатурк аэропортига Тошкентдан учиб келган ўрта ëшдаги ўранган ўзбек аëли 5000 қути сигаретани яширинча ўтказмоқчи бўлганида божгирлар қўлига тушди.

Ўзбек аëлининг шунча сигаретани ўз багажига яширгани контрабанда молларга ўрганиб қолган тажрибали турк божгирларини ҳам ҳайратга солди.

Турк полициячиларидан баъзилари сигарета моҳирона яширилганидан завқланиб кулишди. Сигареталар ўзбек ватандошларининг севимли оëқ кийими бўлган калишлар ичига бекитилган эди. Бундан ташқари, сут бидонлари, термос ва конфет қутиларининг ичига ҳам сигаретлар яширилган эди.

Катта қилиб ëпилган самарқандча нонларнинг ораси ҳам сигаретлар билан тўла эди.

Турк полициялари ўзбек аëлидан мусодара қилган сигареталарни тахлаб, улкан девор ясашди.

Турк полиция ходимининг «Элтуз» мухбирига айтишича, контрабанда сигареталарнинг Ўзбекистондан келиши тўхтамаяпти.

“Кимдир Тошкентдаги божхона ҳодимлари билан тил бириктириб, сигарет контрабандасини конвейер услубида ташкил қилган“, дейди Отатурк аэропортида «Элтуз» мухбири гаплашган полиция ҳодими.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
7 february 2022
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 41-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми бор.) «Ғафур Ғулом» нашриётидаги ...
25 september 2025
Дунёда икки нарсани ёқтирмайман, бири цензура, иккинчиси аноним муаллифларнинг ғаразли мақоласини чоп этиш. Журналист бу икки холатга рози бўлиш ...
6 june 2018
Мажбурий меҳнат мониторинги бўйича 4 июнь куни Навоий вилоятларига борган журналист Малоҳат Эшонқулова участка нозири капитан Одил Қурбонов томонидан ...
3 october 2019
«Тошкентга юриш» қилгани учун қамалган 56 яшар шоир Маҳмуд Ражаб ўн кунлик ҳибсдан сўнг 3 октябрь куни маҳаллий вақт ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...