Асосий мавзулар
3 september 2018

Чемадонга яшириниб Туркияга ўтишга уринган ўзбек аёли ушланди

Грузиядан чемодон ичида яшириниб Туркияга ўтмоқчи бўлган ўзбекистонлик 27 яшар Ф.Т. исмли аёл ушланди.

Турк нашрларининг 1 сентябр куни хабар қилишича, аёлни Грузиянинг Туркияга чегарадош Сарп ҳудудидан 24 яшар грузиялик Г.П. исмли эркак олиб ўтмоқчи бўлган.


Оёқ олиши шубҳали кўринган эркакни чегарада турк полицияси тўхтатиб, ундан чемадонини очишни талаб қилганида, ундан ўзбек аёли чиқиб келган.

Шунингдек, бу аёл мамлакатга беш йилгача кириш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахс бўлгани айтилади.

СССР даврида чегарадан чемадонда, аниқроғи контрабас ғилофи ичида одам ўтказиш саҳнаси машҳур «Асса» фильмида акс этган.

Шунга ўхшаш тарзда чегарадан ўтиш манзаралари, 60-йилларда ГДР чегарасида кузатилган. Бу ҳужжатлар бугун Берлин девори музейидан ўрин олган.

Туркиянинг айни чегара ҳудуддан 2017 йилнинг майида чемодонга яшириниб ўтмоқчи бўлган бир россиялик аёл, ўша йилнинг декабрида эса грузиялик бир ёш аёл ҳам ушланган эди.

Ўзбекистон мустақиллигининг 27-йилида улар сафини ўзбек аёли тўлдирди. Ф.Т.га ва уни чемадонда ўтказмоқчи бўлган грузин эркаги Г.П.га турк полицияси жиноят иши очган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
7 april 2020
«Элтуз» рассом Кирпининг коронавирус карантини туркумидан янги карикатурасини тақдим этади.
27 january 2021
Дарвозани тамбаламаган эканман. Чироқ йўқ эди. Ўрнимда чўзилиб, кўзимни юмиб ётгандим. Тўсатдан ҳовлимдан аёлларнинг бир-бири билан гаплашган овози эшитилди ...
3 november 2017
1 ноябрь куни АҚШ президенти Дональд Трамп грин-карт лотереясини бекор қилишга чақирди. Нью-Йоркда террорчилик ҳужумини амалга оширган Ўзбекистон ватандоши ...
10 december 2019
Шарқий Европа коммунизм асорати ва Совет назоратининг 30 йиллигини нишонлаëтган пайтда Прага шаҳрига келган мухолифатдаги “Эрк» демократик партияси лидери ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...