Cатира
19 december 2018

Урганчлик судья Зокиржон Ибрагимов пора билан ҳибсга олинди

Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро суди судьяси Зокиржон Ибрагимов 14 декабрь куни 12 минг АҚШ долларини пора сифатида олаëтганида ушланди.

Урганчлик судья порани турар жойга эгалик ҳуқуқини белгилаш масаласини ҳал қилиш эвазига М.Э.дан талаб қилгани ҳақида ёзади, жумладан, прокуратуранинг расмий сайти.

Ушбу хабарга кўра, 11 декабрь куни М.Э. Урганч тумани судьяси Зокиржон Ибрагимовга қонуний чора кўрилишини сўраб, Хоразм вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларга ариза билан мурожаат этган.

Ҳозирда урганчлик порахўр судъяга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги ыонуни ва Жиноят кодексининг тегишли моддаларига кўра жиноят иши қўзғатилган.

Урганч тумани мулозимларининг уй-жойга эгалик қилишга алоқадор пора билан қўлга туширилгани ҳақида «Элтуз» илгари ҳам ўз ўқувчиларига маълум қилган эди.

Хусусан, Урганч тумани ҳокими Отабек Бекчонов 15 октябрь куни ишдан олинган, туман прокурори Д.Мадиримовга ҳайфсан берилган.

Шу йилнинг август ойида Урганч тумани ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосари 29 яшар Бекзод Абдримов ерга эгалик ҳуқуқини олиб бериш учун пора олганликда айбланиб қамалган эди.

Бундан сал аввал – 5 декабрь куни «Элтуз» нашри журналист Бобожоновларнинг уйларини мусодара қилиш қарорини Урганч тумани суди ўз кучида қолдириши ортидан ишни назорат тартибида қайта кўриб чиқиш юзасидан Ўзбекистон Олий судига мурожаат қилгани ҳақида ёзган эди.

Урганч туманлараро фуқаролик судининг 27 ноябрь кунги мажлисида судья Ўткир Машарипов ака-ука журналист Бобожоновларнинг уйларини мусодара қилиш борасидаги ўзи чиқарган қарорни ўзи ўз кучида қолдирган эди.

Eltzu.com

Тағин ўқинг
11 november 2022
Рассом Туз: Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман.Матчон Суқилиш: Ничиксизлар, мўччи ойбика ҳам ...
16 may 2023
Ўзбекистон Бадиий академияси мулозимлари 1 миллиард 416 миллион сўмга давлатни ухлатмоқчи бўлгани фош бўлди. Иш Бош прокуратура назоратида. Ўзбекистон ...
19 october 2025
Бир вақтлар Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўғаннинг иттифоқчиси бўлган Гулен 2016 йилдаги муваффақиятсиз давлат тўнтариши ортида турганликда айбланган. Анқара ...
9 september 2022
Китоб илм манбаи. Китобдан ўзга дўст йўқ. Сиз бир одамнинг тўйига бориб конвертда минг доллар берганингиздан кўра, Теодор Драйзернинг ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...