Cатира
1 february 2019

Тўйтепада йиқилган қуш

Кичкинагина мовий қушча газ йўқ, чироқ йўқ Ўзбекистондан иссиқ ўлкаларга учиб кетмоқчи бўлди.

У инидан чиқиб осмонга парвоз қилди. Аммо совқотиб, Тўйтепадаги катта дала ўртасига пот этиб йиқилиб тушди.

Ўша ерда юрган сигир қушнинг устига тезаклаб кетди.

Сигирнинг буғи чиқиб турган, иссиққина тезаги ичида ëтиб, қушчанинг жони яйради.

Сигир тезаги уни ҳаëтга қайтарган эди.

Тезак ичида иссиққина яшашдан бахтиëр бўлган қушча сайраб юборди. У сайраб-сайраб ўз қувончини изҳор қилди.

Ўша ерда юрган мушук қуш овозини эшитиб тезакни титди. Қушни панжалари билан тезакнинг ичидан чиқариб олиб еб ютди.

Бу қиссадан тўртта сабоқ чиқади.

  1. Мамлакатдан суришдан олдин имкониятни чамаланг. Балки кетмай чидаб туриш сизга фойдадир.
  2. Сизнинг устингизга тезаклаганларнинг ҳаммаси ҳам душман эмас.
  3. Ахлат ичидан сизни қутқарганларнинг ҳаммаси ҳам сизга дўст эмас.
  4. Иссиқ ва роҳат жойда ўтирганингизда оғзингизни юмсангиз, тилга ортиқча эрк бермасангиз, сизга яхши бўлади.

Ассалом, Ўзбекистон, жума муборак!

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
14 august 2017
2015 йилнинг 25 сентябрида Хоразмга мажбурий меҳнат мониторинги учун борган мустақил журналист Малохат Эшонқулова ва ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Урлаевалар ...
9 december 2021
Маҳаллий мулозимларнинг «қабр бизнесига» айлантирилган Хўжайлидаги Халифа Эражаб масжиди ва Маздакхон мақбарасини вандаллардан ҳимоя қилишни Ўзбекистон спорт ва туризм ...
17 january 2026
Альберт Эйнштейн Ўзбекистондан Парижга келган раққосанинг қўл рўмолига ëзган формула нима эди? Бу формула вақт туйнуги борлигини кўрсатувчи энг ...
9 january 2022
Оқтўба Вилоят ички ишлар бошқармаси икки нафар шахсни “оммавий тартибсизликлар уюштириш” айби билан ҳибсга олди, тўққиз кишига нисбатан жиноят ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...