Асосий мавзулар
29 january 2022

Онаси айиқ қафасига ташлаган қизалоқ шифохонада қолмоқда

Онаси ҳайвонот боғидаги айиқ олдига улоқтирган уч яшар қизалоқ Тошкентдаги касалхонада қолмоқда. Қизнинг аҳволи «қониқарли» 5 метр баландликдан тушган пайтида унинг боши ëрилган. «Она» қамоқда.

Воқеа 28 январь куни соат 12 лар атрофида Тошкент ҳайвонот боғида содир бўлган. EltuzTG га маълум бўлишича, ҳайвонот боғига келган аёл ўзининг Зарина исмли уч яшар қизчасини кўпчиликнинг кўзи ўнгида, беш метр пастда жойлашган айиқ вольерига ташлаб юборган.

Воқеа гувоҳлари ва ҳайвонот боғи ходимларининг сўзларига кўра, Зузу лақабли айиқ ўз вольерида ётиб, қизалоғини унинг олдига улоқтирган аёл ҳаракатларини кузатган. Кейин секин бориб қизалоқни ҳидлаган ва унга тегмасдан узоқлашган.

Боғ маъмурияти матбуот хизматининг хабарида ёзилишича, боғ маъмурларининг уринишларига қарамай аёлни тўхтатиб қолишнинг иложи бўлмаган. “Йиртқичлар” бўлимси ходимлари тезкор ҳаракат қилиб, айиқни ички хонага олиб ўтишга муваффақ бўлишган. Ҳайвонот боғи ҳамшираси, қизчани кўрикдан ўтказган.

Қайд қилинишича, Зарина айиқ панжалари ёки тишларидан эмас, балки 5 метр баландликдан улоқтириш натижасида жароҳат олган.

Бош прокуратура матбуот хизматининг аниқлик киритишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 2-қисми “в” банди (Қасддан одам ўлдиришга уриниш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Аёл қамоқда, айиққа эса қўшимча порция бол ва қийма берилди, дея ёзади EltuzTG шарҳловчиси.

Тағин ўқинг
20 april 2017
18-19 апрел кунлари Тошкент шаҳар ҳокимларининг ярмидан кўпи алмашгани сабабларини таҳлил қилган Kun.uz нашри энг аввало буни аҳолидан тушаётган ...
28 october 2025
Шоирнинг осмондаги ой бўлганидан махалладаги бой бўлгани тузук. Ургутда нима кўп бой кўп. Ҳар икки одамнинг бири миллионер.  Ургут ...
18 september 2019
Шу кунларда ЎзА журналисти Анора Содиқова ўзбек тилининг Ўзбекистонда ривожланишини қўллаб чиқишлар қилди. Таниқли ўзбек шоири Мирзо Кенжабек эса ...
13 may 2024
Рассом Тузга юборилган бу иддаоли мактубни қандай бўлса шундайлигича нашр қилишга қарор қилдим. Мактуб аноним эмас. Уни кимдан келгани ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...