Асосий мавзулар
3 february 2022

Ўзбек қочқини Муҳиддин Қурбонов Швецияда вафот этди

Швециядан қочқинлик мақомини олган ўзбек фаоли Муҳиддин Қурбонов 2 февраль куни  саратон касаллигидан вафот этди.

Бу ҳақда Элтузга хабар берган Швециядаги ўзбек диаспораси вакили Аваз Охунов, Қурбоновнинг жасади ҳозирда Стокгольмдаги касалхонада қолаётгани, жаноза қачон ўқилишини маълум қилишини айтди.

“Олдинги икки хотини билан ажрашган Қурбонов кейинги кунларда Тенста шаҳарчасидаги уйида ёлғиз яшаётган эди. Унинг ягона орзуси Ўзбекистонга қайтиш эди. Охирги кунларида унинг ёнида бўлдим”, деди Охунов Элтуз мухбирига.

Муҳиддин Қурбонов 2018 йилнинг 23 майида охирги бор Ўзбекистонга қайтмоқчи бўлганида Тошкент аэропортидан қайтарилган, воқеа тафсилотлари ҳақида Элтузга батафсил интервью ҳам берган эди.  

Ўша йилнинг 4 декабрида Стокгольмда учрашув ўтказган Ўзбекистоннинг Германиядаги консули Азимбой Озодовнинг тавсияси билан у ватанига қайтишга аҳд қилган эди.

2006 йили Швециядан бошпана сўраган Қурбонов, шу пайтгача ватанга қайтиш умидида швед ватандошлигини олмасдан келаётган эди. Элтуз Муҳиддин Қурбоновнинг яқинларига таъзия билдиради.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
13 august 2025
9 август куни Қўқон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 2003 йилда туғилган маҳаллий йигит қалбаки пул муомаласи ...
27 april 2020
Жорий йилнинг 21 апрель куни Тошкентнинг Камолон маҳалласида шаҳарни босиб олган рус ҳарбийларига хотирасига бунёд этилган бутхона қайта тикланиб, ...
8 september 2025
Аxмад Бейжон Эржилосун Тошкент билан юзлашув Учоқ пастлай бошлаганда қуёш нурлари Ўғузнинг юзига тушдива кўз қабоқларини оралади. Озгина мудраган ...
30 november 2025
Россия 2026 йилда Украина билан бўлган урушга камида 166 миллиард доллар сармоя киритади. Кремл шаҳаншохи аллақачон янги бюджетни имзолаб бўлди. Бу ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...