Асосий мавзулар
18 may 2022

Косонлик ўқитувчи судга уйидан қатнаш шарти билан қамоқдан озод этилди

Қашқадарё вилояти Косон тумани жиноят ишлари суди 17 май кунги суд мажлисида қамоқ билан боғлиқ жазо тайинланган инглиз тили ўқитувчиси Дилдора Ҳакимовани суд залидан озод этди.

“Қамоқ билан боғлиқ жазо алмаштирилиб, бундан кейинги суд мажлисига уйидан қатнайдиган бўлди. Прокурор қамоқ жазоси қолишини қатъий сўраса-да, суд мустақиллигини сақлаб қолди”, деди суд жараёнларини яқиндан кузатаётган жамоатчилик фаоли Наргиза Келдиёрова “Элтуз” билан суҳбатда.

Унинг билдиришича, фирибгарлик жиноятида айбланаётган Дилдора Ҳакимованинг ҳибсга олинишига блогерлик фаолияти сабаб бўлган.  

Шу вақтга қадар Дилдора Ҳакимова ижтимоий тармоқда “Инсон ҳуқуқи ва қадри” каналини юргизиб келаётган эди. Айблов хулосасида айни каналда чоп этилган постлар ва фотосуратларни кўздан кечириш баённомалари жиноят иши учун ашёвий далил сифатида эътироф этилган.  

“Кейинги бир неча йиллар давомида Ҳакимова онкология касаллигига ҳам чалинган. Илоҳим унга шифо берсин. Нима бўлганда ҳам ҳақиқат қарор топишини истайман”, деди Наргиза Келдиёрова.

Ҳакимова жорий йилнинг 26 февралидан буён Қарши шаҳридаги 5-жазони ўташ колониясида сақланаётган эди.

Айблов хулосасига кўра, Ҳакимова жорий йилнинг 18 январида қўзғатилган жиноят ишига дастлаб гувоҳ сифатида жалб этилган.

26 февраль куни у Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик), 139-моддаси 3-қисми “г” банди (туҳмат) ва 140-моддаси 2-қисми (ҳақорат) билан ишга айбланувчи тариқасида жалб этилганди. Унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган эди. 

Тағин ўқинг
8 september 2021
Ҳар бир инсоннинг асосий вазифаси қалбидаги инсонийликни сақлай олишдир», деб ёзган эди ХХ аср бошларида ëзувчи Антон Чехов. Бугун, ...
3 july 2018
Тошкент тумаин ҳокимлиги кафолати билан Туркиядан қайтгач, 26 июнда ҳибсга олинган йирик тадбиркорлар Обид ва Олим Баҳромовлар Давлат хавфсизлик ...
30 january 2026
Расмий хабарларга кўра Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида Давлат хавфсизлик хизмати ва  ички ишлар ходимлари томонидан  зўравон бандитлар қўлга олинган. ...
19 may 2016
Eltuz.com нашри фермерларнинг бугунги абгор холатини акс эттирган рассом Элсеварнинг янги карикатурасини тақдим этади. Ўзбек фермерининг боши йил ўн ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...